«Барселона» Ла Лига 9-турида «Бетис»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (5:2).
Танаффусдан кейин захирадан майдонга тушган Лионель Месси учрашувда дубль қайд этди.
Аргентиналик футболчи Ла Лига доирасидаги ўйинларда захирадан тушганидан кейин 26 та гол уришга эришди. Бу XXI асрдаги энг яхши натижа ҳисобланади.
Месси 2014 йилнинг январидан кейин илк бор захирадан тушган ўйинида биттадан ортиқ гол уришга эришди.
33 ёшли футболчи Примера 2020/21 йилги мавсумида 7 та ўйин ўтказиб, учта гол муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)