УЕФА ташкилоти футбол қоидаларига ўзгартириш киритишни сўраб ФИФАга расмий мурожаат йўллади.
Европа футбол иттифоқи жарима майдони ичида қўл билан атайин ўйналмаган ҳолатларда пенальти белгилашни тўхтатишни сўради.
Тўп билан муомала қилиш вақтидаги ҳар бир қоида бузилишига эътибор қаратиш орқали қабул қилинган қарорлар футбол оламини ҳайратга солмоқда ва ёқимсиз кўринмоқда.Таъкидланишича, ФИФА президенти Жанни Инфантино мазкур мурожаатни яқин орада кўриб чиқади.Ўйин руҳи доим сақланиб турилиши керак. Жарима майдони ичида қўл билан ҳаракат қилиш ҳолатлари аввалги қоидалар бўйича кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқ деб ўйлайман. Янги қоидаларни қайта кўриб чиқиш керак.
Тўп қўлга тасодифан тегиб кетиш ҳолатлари жуда кўп учрайди. Бу ҳолатлардан қочиб қутулиб бўлмас экан, улар ўйин натижасига таъсир қиладиган оқибатларга олиб келмаслиги керак.
Яхшилик илинжида қабул қилинган қарор натижа бермаганини тан олишнинг уят жойи йўқ. Шу сабаб бу қоида кўриб чиқилиши керак.
Александер Чеферин, УЕФА президенти
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)