• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бу — глобал камбағаллик кўрсаткичи». Обид Ҳакимов муҳокамаларга сабаб бўлган 5600 сўм бўйича изоҳ берди

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов «Kun.uz»га берган интервьюсида камбағаллик ва уни аниқлаш мезонларига тўхталиб ўтганди. Жаҳон банки маълумотига таянган ҳолда у кунлик 3,2 доллар даромадга эга шахс камбағал эмаслигини билдирган. Бу эса ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларни келтириб чиқарди. «Дарё» мухбири Миролим Исажоновнинг хабар қилишича, 5 ноябрь куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Обид Ҳакимов 3,2 доллар қандай қилиб 5600 сўм бўлганига изоҳ берди.

    Тадбирда таъкидланишича, Жаҳон банки томонидан дунё бўйича ҳар бир мамлакат пулининг тўлов қобилияти, ўша мамлакатларда яратилаётган товар, хизматларнинг бошқа давлатларга нисбатан солиштириш учун дастур ишлаб чиқилган. Бу дастур орқали мамлакатлардаги ҳолатга баҳо берилади.

    Скриншот: UzReport ТV

    Скриншот: UzReport ТV

    «Камбағалликни ўлчаш деганда бир нарсани айтиш керакки, камбағалликнинг таърифига қараб унинг ўлчови ҳам ўзгаради. Қандай таъриф бўлса, унинг ўлчови ҳам ўзгаради. Масалан, қайсидир таърифда камбағаллик 5 фоиз бўлса, бошқа таърифга асосан камбағаллик 10 фоиз бўлиши мумкин. Мамлакатнинг у ёки бу ҳолатидан, ижтимоий, иқтисодий одатларидан келиб чиққан ҳолда ҳар хил ўлчовлар бўлади.

    Шунинг учун камбағаллик ўлчови икки турга бўлинади: глобал камбағаллик ўлчовлари ва миллий камбағаллик ўлчовлари. Глобал камбағаллик ўлчовларини ўз мандатига кўра, Жаҳон банки белгилайди. Жаҳон банки паст, ўрта даромадли мамлакатлар даромади ўсишидан келиб чиққан ҳолда глобал камбағаллик чегарасини 3,2 АҚШ доллари миқдорида белгилаган. Агар мамлакат юқори ўрта даромадли мамлакатлар қаторига кирадиган бўлса, у мамлакат камбағаллик чегарасини 5,5 АҚШ доллари миқдорида белгилаган.

    Доллар номинал курс бўйича ўтказилганида 30 минг сўмдан ошиқроқ пул бўлади-ку, деган кўп фикрлар бўлди. Жаҳон банки томонидан дунё бўйича ҳар бир мамлакат пулининг тўлов қобилияти, ўша мамлакатларда яратилаётган товар, хизматларнинг бошқа мамлакатларга нисбатан солиштириш учун дастур ишлаб чиқилган. Бу дастурга асосан, мамлакатлардаги ҳолатга баҳо берилади», — деди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори.

    Матбуот анжуманида таъкидланишича, айни пайтда Ўзбекистондаги миллий камбағаллик чегарасини ишлаб чиқиш бўйича бир қатор тегишли ташкилотлар томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

    «3,2 доллар қандай қилиб 5600 сўмга ўтказилди, деган гапга келадиган бўлсак, ўша ерда тўлов қобилияти паритети бўйича, деб аниқ қилиб айтдик. Тўлов қобилияти паритети бўйича 3,2 доллар қийматдаги маҳсулотлар, масалан, АҚШда бу қийматга нима маҳсулотлар ола оласиз, шу пулнинг қанча кучи бор ва шу маҳсулотларни Ўзбекистонда қанчага олса бўлади? Мана шу паритет коэффициенти бўйича ҳисобланади. У номинал бўйича ҳисобланмайди.

    Масалан, Америкада бир дона нонни 2 долларга оладиган бўлсангиз, Ўзбекистонда бир дона нон 20 сент бўлади. Ўн баробар фарқи бор. Бу коэффициент битта нон, бензин ёки бошқа нарсага эмас, бир нечта, мингдан ортиқ маҳсулотлар орқали ҳисоблаб чиқилади. Бундан ташқари, 2020 йилда ҳам Жаҳон банки билан биргаликда 2011 йилдан бери тўлов қобилияти паритети бўйича бўлган суммани ҳисоблаб чиққанимизда ҳам бу сумма чиққан.

    5600 сўм деганим, бу сумма айрим коэффициентлар бўйича 6 минг, 5,5 минг, 6,5 минг атрофида туради. Унчалик ҳам катта фарқ қилмайди. Бир нарсани айтиб ўтишим керак: бу глобал камбағаллик кўрсаткичи. Буни Ўзбекистонда амал қилади, деб ҳеч ким айтгани йўқ, ҳеч ким айтмайди ҳам. Шунинг учун бизнинг асосий мақсадимиз – Ўзбекистондаги миллий камбағаллик чегарасини ишлаб чиқиш. Уни ишлаб чиқиш учун ҳозир тадқиқотлар олиб борилмоқда ва айни пайтда тегишли ташкилотлар билан тадбирлар ишлаб чиқиляпти. Кеча айтилган нарса Ўзбекистонда шундай экан, дегани эмас. Бу камбағалликни ўлчаш бўйича бир ўлчов сифатида айтилди. Бу ўрта, паст даромадли мамлакатларнинг ҳолатидан келиб чиққан кўрсаткич эди», — деди Обид Ҳакимов.

    05.11.2020, 19:23   Изоҳ (0)   42260
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 9 ой ичида жисмоний зўравонликка учраган 170 га яқин эркак ёрдам учун реабилитация марказларига мурожаат қилди

    05.11.2020, 19:11

    Ўзбекистонда 6 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

    05.11.2020, 18:34

    Энг арзон гўшт Ўзбекистоннинг қайси бозорларида сотилаётгани маълум қилинди

    05.11.2020, 18:22

    Қашқадарёда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган «Москвич» мотоциклни уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этган (видео)

    05.11.2020, 17:48

    Фарғонада 2 нафар қиз танишининг синглисини ранжитган қизни «самосуд» қилди (видео)

    05.11.2020, 17:24

    Абдулазиз Комилов Қирғизистон ташқи ишлар вазири билан музокара ўтказди

    05.11.2020, 17:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британияликлар Трампнинг ҳаракатларини мамлакат хавфсизлигига энг катта таҳдид деб билмоқда — Politico

    Дунё | 18 июл, 00:10

    “Россия ва Хитой билан уруш 2027 йилда бошланиши мумкин” — НАТО генерали

    Дунё | 17 июл, 23:55

    Зеленский Трамп билан “мега келишув” режалаштирилаётганини билдирди

    Дунё | 17 июл, 23:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    Спорт | 17 июл, 23:16

    Сурияда араб бадавийларининг оммавий қирғини содир бўлди

    Дунё | 17 июл, 23:14

    Пул савдоси: ўзбекистонликлар банкларга қанча валюта сотмоқда?

    Иқтисодиёт | 17 июл, 23:07

    “ЦСКА” собиқ дарвозабонлар мураббийи: “Файзуллаев кетаётганидан афсусдаман”

    Спорт | 17 июл, 21:35

    АҚШ Сенати Трампнинг USAID ташкилоти ва икки ОАВ харажатларини бекор қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади 

    Дунё | 17 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.