Қашқадарё вилояти Нишон туманида «Москвич» ва мотоцикл ўртасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
Маълумотларга кўра, 27 октябрь куни соат 19:05 ларда Қарши—Толимаржон йўлининг 38-километрида ҳаракатланиб келаётган «Москвич» ҳайдовчиси мотоциклни уриб юборган.
«Мол бозордан келаётган эдим, ўзимни йўлимда. Damas’нинг панасидан қарама-қарши йўналишга чиққан мотоцикл машинага келиб урилди», — дейди «Москвич» ҳайдовчиси.
Бироқ дастлабки ўрганишлар хулосасига кўра, «Москвич» автомобили ҳаракатланиш вақтида йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган бўлган. Юзага келган ЙТҲ оқибатида мотоцикл ҳайдовчиси оғир тан жароҳат олиб, шифохонада вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Нишон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан дастлабки суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Жиззахда меъёрий ҳужжатлари бўлмаган 52 ёшли мотоцикл ҳайдовчиси Spark’га тўқнашиб ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)