Аргентина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси ва бош мураббийи Диего Марадона жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди.
Аргентиналик афсонада субдурал гематома аниқланган. Бундай гематома одатда бош мия жароҳати асоратлари натижасида пайдо бўлади. Ёш ўтгандан кейин у сурункали гематомага айланиши мумкин.
Жарроҳлик амалиёти 80 дақиқа давом этган ва муваффақиятли якунланган. Гематома олиб ташланган.
60 ёшли собиқ футболчи ўзига келган. Ҳозирча у интенсив терапия бўлимида қолади ва кейинчалик тикланиш муолажаларини бошлайди. Тахминларга кўра Марадона бир ойдан кейин одатий турмуш тарзига қайтиши мумкин.
Афсонанинг операция қилинишини эшитган мухлислар шифохона атрофида йиғилди. Улар касалхона атрофини Диегони қўллаб-қувватловчи турли баннерлар билан тўлдириб юборди.
Fans gathered outside the hospital where Diego Maradona has undergone successful brain surgery.
— ESPN FC (@ESPNFC) November 4, 2020
Some brought flags and sang his name, others played football as they waited for news 💙 pic.twitter.com/Jvl862Ptpu
Look at the scenes outside of the hospital where Diego Maradona is recovering from surgery 😍
— GOAL (@goal) November 4, 2020
Amazing ❤️ pic.twitter.com/eLRiFJOAsZ
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)