Мадриднинг «Реал» клуби коронавирус пандемияси сабаб молиявий томондан инқирозни бошдан кечирмоқда.
Клуб бюджети 200 миллион еврога қисқартирилиши кутилмоқда. Шунингдек, жамоа 2020/21 йилги мавсумни ҳам томошабинларсиз ўтказилишига тайёргарлик кўрмоқда, бу ҳам даромадларга жиддий таъсир кўрсатади.
Шу сабабларга кўра, «Реал» қишки трансфер ойнасида харидларни амалга оширмайди, дея хабар қилмоқда Marca. «Қаймоқранглилар» кераксиз футболчиларини сотиб юборган тақдирдагина трансфер бозорига чиқиши мумкин, бироқ унда ҳам харидлар амалга ошириш эҳтимоли жуда паст.
Маълумот учун, «Реал» айни дамда «Сантьяго Бернабеу» стадионида таъмирлаш ишларини олиб бормоқда. Жамоа ёзда ҳам бирорта харидни амалга оширмаганди.
Зинедин Зидан шогирдлари Ла Лига 8-туридан кейин 16 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)