Футбол бўйича Беларусь чемпионатининг 23-турида Солигорскнинг «Шахтёр» жамоаси 31 октябрь, шанба куни «Белшина» майдонида меҳмон бўлди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади, бироқ иккинчи бўлимда дарвозалар олти бор ишғол этилди. Ўзбекистонлик ҳужумчи Жасур Яхшибоев ҳет-трикни расмийлаштирди. Солигорскликлар сафида Юлиус Сзоке ва Юрий Кендиш ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Майдон эгаларининг ягона жавоб тўпига Денис Левицкий муаллиф бўлди.
Учрашувда Яхшибоев асосий таркибда майдонга тушди ва 85-дақиқада захирага олинди. Ушбу ғалабадан кейин очколарини 53 тага етказиб олди ва иккинчи ўринда бормоқда.
Беларусь Олий Лигаси
23-тур баҳси
31 октябрь, шанба
«Белшина» — «Шахтёр Солигорск» 1:5
Голлар: 0:1 – 58 Яхшибоев, 0:2 – 63 Яхшибоев, 0:3 – 75 Сзоке, 0:4 – 81 Яхшибоев, 0:5 – 86 Кендиш, 1:5 – 90+2 Левицкий.«Белшина»: Харитонович, Ковалевский, Кирисов, Кучинский (Ясюкевич, 79), Одеоибо, Сазонович, Глебко, Рекиш, Салимов, Solaнович (Левицкий, 67), Ковел (Бутаков, 85).
«Шахтёр»: Гутор, Бегунов (Бурко, 87), Антич, Хадаркевич, Сзоке, Селява, Кендиш, Подстрелов, Яхшибоев (Бодул, 85), Кабананга (Архипов, 79), Сантос.
Огоҳлантиришлар: Ковалевский (23), Сантос (48), Глебко (67).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)