Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Мелиқўзиев (6-0, 5 КО) Тошкент вақти билан 31 октябрь тонгида ўзининг навбатдаги жангини мексикалик Алан Кампага (17-6, 11 КО) қарши ўтказди.
Жанг Бектемирнинг катта устунлиги билан бошланди. 2-раундда ўзбекистонлик боксчи рақибини нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйди. 3-раундда эса Бектемирнинг кучли зарбаларидан сўнг мексикалик боксчи нокаут ҳолатига тушди. Шу тариқа Мелиқўзиев профессионал боксдаги 6-ғалабасини нишонлади.
Бектемир ушбу ғалабаси орқали WBO Intercontinental камарига эга чиқди. Мелиқўзиевнинг профессионал боксдаги ғалабалари сони олтитага етди.
Бектемир Мелиқўзиев иштирокидаги жангни бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.
Изоҳ (0)