Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Мелиқўзиев (5-0, 4 КО) Тошкент вақти билан 31 октябрь куни тонгда ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.
Ўзбекистонлик боксчига мексикалик Алан Кампа (17-5, 11 КО) рақиб бўлади.
АҚШнинг Калифорния штатида бўлиб ўтадиган жанг WBO Intercontinental камари учун кечади. Жанг Тошкент вақти билан тахминан 07:00 атрофида бошланади.
Иккала спортчи жангдан олдин вазн ўлчаш маросимида иштирок этди. Бектемир 76,2 кг тош босган бўлса, Кампа эса 75,6 кг вазн кўрсатди. Шу тариқа иккала боксчи ҳам вазн меъёрини бажарди.
Жангга оид маълумотлар ва видеоларни ушбу ҳавола орқали кузатиб боринг — ҳавола
Изоҳ (0)