Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лига 8-тури доирасида «Уэска»га қарши кечадиган учрашув учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Зинедин Зидан қайдномага 22 нафар футболчини киритди. Ундан жароҳатини тиклаб, жамоа сафига қайтган ҳужумчи Мариано Диас ўрин олди.
Ҳимоячилар Альваро Одриосола, Начо Фернандес, Даниэль Карвахаль ва ярим ҳимоячи Мартин Эдегор жароҳат сабаб ўйинда иштирок эта олмайди.
«Реал»нинг қайдномаси билан танишинг:
Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин, Диего Алтубе.
Ҳимоячилар: Эдер Милитао, Серхио Рамос, Рафаэл Варан, Марсело, Ферлан Менди, Серхио Сантос.
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Иско.
Ҳужумчилар: Эден Азар, Карим Бензема, Марко Асенсио, Лукас Васкес, Лука Йович, Винисиус Жуниор, Мариано Диас, Родриго Гоэс.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)