Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона «Барселона» раҳбарияти ва ҳужумчи Лионель Месси ўртасида юзага келган вазият ҳақида фикр билдирди.
Буларнинг ҳаммаси ёмон якунга олиб боришини билардим. Лео кетади деб ўйлагандим. Бу мен билан ҳам содир бўлган. «Барселона» — оддий клуб эмас. Месси у ерда кўп йилларни ўтказди ва унга муносиб муносабатга бўлишмади.Эслатиб ўтамиз, август ойида Месси «Барселона»ни тарк этишга қарор қилгани ҳақида клуб раҳбариятини огоҳлантирди. Бироқ томонлар масалани тинч йўл билан ҳал қила олмади. 4 сентябрь куни Месси Goal нашрига берган интервьюсида «Барселона»да қолишини ва клубнинг ҳурмати учун судлашиб ўз ҳаққини талаб қилмаслигини маълум қилди.Лео клубга борини берди, уларни чўққига олиб чиқди. Вақти келиб ҳолатни ўзгартириш учун кетишни хоҳлади, улар эса бунга рад жавобини берди.
Эшикни қаттиқ ёпиб кетишнинг иложи йўқ пайтлар бўлади, ўртада шартнома, катта клуб ва сени яхши кўрадиган одамлар бор. Мен «Наполи»да бундай қилмаган бўлардим.
Диего Марадона, собиқ футболчи
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)