Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзбеккўмир» акциядорлик компанияси бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш режасини муддатидан олдин бажарди. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

Фото: «Ўзбеккўмир»

Фото: «Ўзбеккўмир»

26 октябрь ҳолатига кўра бюджет соҳалари эҳтиёжлари учун 405 минг 400 тонна қаттиқ ёқилғи етказиб берилган — компания ушбу миқдордаги кўмирни 1 ноябргача етказиб бериши режалаштирилган эди.

Таъкидланишича, 2020 йил давомида бюджет ташкилотларини кўмир билан таъминлаш ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 18,3 фоизга ошган.

Кўмирнинг катта қисми Андижон ва Фарғона вилоятлари учун зарур бўлган. Компания вилоятлар бўйича етказиб берилган кўмир ҳажми ҳақида маълумот беришни рад этган.

Кўмир таъминотининг кўпайиши табиий газ қазиб олиниши пасайиши оқибатида содир бўлмоқда. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, йилнинг ўтган тўққиз ойида газ қазиб чиқариш деярли 20 фоизга камайган, яъни 44,8 миллиарддан 36 миллиард кубометргача. Газ конденсати эса 35 фоизга ёки 1,5 миллион тоннадан 1 миллион тоннагача, кўмир — 3 фоизга, яъни 2,7 миллиондан 2,6 миллион тоннагача камайган.

Бундан ташқари, агар 2019 йил январь—сентябрь ойларида Ўзбекистон табиий газ экспортидан 2 миллиард доллардан ортиқ даромад олган бўлса, бу йил у 5,5 баравар кам ёки 366,3 миллион долларни ташкил этади. Бунга сабаб коронавирус пандемияси туфайли Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган газни Хитойга экспорт қилиш бир неча баравар камайган, Россияга эса бутунлай тўхтаган.

Аввалроқ «Ҳудудгазтаъминот» корхонаси вакили Абдусаттор Қаюмов янги қурилаётган кўп қаватли уйларда марказлаштирилган иситиш тизими ўрнига маҳаллий иситиш тизими ўрнатилаётгани, бу эса кўп газ сарфланишига олиб келиб, газ экспортининг камайиши ички бозорга газ етказиб беришни кўпайтиришга ёрдам бермаётганини айтганди.

Шунга қарамай, Президент Шавкат Мирзиёев йил охирига қадар табиий газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва ички бозорга қўшимча равишда етказиб беришни таъминлаш бўйича кўрсатма берган. «ТАСС»нинг ёзишича, талабнинг камлиги сабабли Ўзбекистондаги лойиҳалари орқали Хитойга газ экспортини тўхтатган «Лукойл» компанияси газни ички бозорга йўналтириши кутилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Рамзан Қодировни танқид қилган чеченистонлик блогер ўлдириб кетилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди