Футзал бўйича Осиё чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси 1—9 ноябрь кунлари ўқув-машғулот йиғини ўтказади, деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.
Қайд этилишича, терма устози Баҳодир Аҳмедов мазкур йиғинга 17 нафар футболчини жалб этди. Йиғин доирасида Ўзбекистон Марокаш вакилларига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Мазкур учрашувлар 7—8 ноябрь кунлари Марокаш пойтахти Работ шаҳрида бўлиб ўтади.
Йиғинга чақирув олган футболчилар рўйхати қуйидагича:
Рустам Умаров (ОКМК);Равшан Элибоев («Пахтакор»);Жавлон Аноров («Максам Чирчиқ»);Элбек Тўлқинов («Максам Чирқиқ»);Машраб Адилов («Пахтакор»);Анас Раҳматов (ОКМК);Авазбек Абдувалиев («Пахтакор»);Илҳом Ҳамроев (ОКМК);Ҳусниддин Нишонов (ОКМК);Дилшод Раҳматов («Хуахин Жиззах»);Даврон Чориев (ОКМК);Акбар Усманов («Пахтакор»);Суннат Жўраев («Пахтакор»);Хушнур Эркинов («Металлург»);Аббос Элмуродов («Хуахин Жиззах»);Абдулла Солиҳов (ОКМК);Дилмурод Шавкатов «Пахтакор».
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)