«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Сон Ҳён Мин Англия Премьер Лигасининг 6-туридан ўрин олган «Бёрнли»га қарши баҳсда (1:0) жамоасининг ягона голига муаллифлик қилиб, ажойиб статистик натижа қайд этди.
Gracenote хабарига кўра, кореялик футболчи клубининг дастлабки 3 та сафар ўйинида 6 та гол урган Англия чемпионати тарихидаги илк футболчига айланган.
Қайд этиш жоиз, Сон шу тариқа 2020/21 йилги мавсум Премьер Лигадаги голлари сонини 8 тага етказиб олиб, мусобақа тўпурарлари рўйхатида 1-ўринга ҳам чиқиб олди.
Маълумот учун, 28 ёшли футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 9 учрашувда майдонга тушиб, 10 гол ва 4 голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)