«Манчестер Сити» академиясининг 17 ёшли футболчиси Жереми Уистен ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати томонидан хабар берилди.
Қайд этилишича, марказий ҳимоячи бироз вақт олдин «Манчестер Сити» академиясидан ҳайдалган. Бундан ташқари, унинг тушкунликдан азият чеккани айтилмоқда.
«Манчестер Сити» оиласи академиянинг собиқ футболчиси Жереми Уистеннинг вафот этганидан қайғуда. Унинг дўстлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Ушбу мураккаб вақтда биз сиз биланмиз.Маълумот учун, Уистен Малавида туғилган ва 2016 йилда «шаҳарликлар»нинг 13 ёшгача бўлган жамоасига қўшилган.«Манчестер Сити» баёноти
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)