Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 6-турида «Тоттенҳэм» 26 октябрь, душанба куни «Бёрнли» уйига сафар қилди.

Фото: Twitter

Учрашув сокин темпда ўтди ва дарвозалар олдида саноқли хавфли вазиятлар юзага келди. Учрашувнинг 76-дақиқасида Сон Ҳён Мин Ҳарри Кейннинг узатмасидан кейин ҳисобни очди. Мазкур гол ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.

«Тоттенҳэм» ушбу ғалабадан кейин очколарини 11 та етказиб олди ва 5-ўринга кўтарилди. «Бёрнли» (1) 18-поғонада бормоқда.

6-турдан кейин мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:

Фото: АПЛ

АПЛ

6-тур баҳси

26 октябрь, душанба

«Бёрнли» — «Тоттенҳэм» 0:1

Гол: 0:1 – 76 Сон Ҳён Мин.

«Бёрнли»: Поуп, Лонг, Лоутон, Тэйлор, Тарковски, Гудмундссон (Родригес, 84), Вествуд, Браунҳилл, Макнил, Вуд, Барнс (Видра, 89).

«Тоттенҳэм»: Льорис, Алдервейрелд, Дэвис, Доэрти, Дайер, Сиссоко, Ҳёйберг, Лукас Моура (Ламела, 57), Ндомбеле (Ло Чельсо, 79), Сон Ҳён Мин (Родон, 90), Кейн.

Огоҳлантиришлар: Браунҳилл (2), Лонг (80).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!