Тошкент шаҳрида 23—25 октябрь кунлари MMA бўйича Мудофаа вазири кубоги учун беллашувлар ўтказилди.
Мусобақада Мудофаа вазирлиги ва республиканинг турли вилоятларидан жами 107 нафар профессионал яккакурашчи қатнашди.
Унга кўра, Мудофаа вазирлиги 3 та олтин, 3 та кумуш ва еттита бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Кучли учликдан Қашқадарё (2 та олтин, битта бронза) ва Тошкент вилояти (1 олтин, 2 та кумуш, 1 бронза) вакиллари жой олди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар, Навоий ва Бухоро вилояти вакиллари ҳам биттадан олтин медалга сазовор бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)