• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    UzAuto Motors импорт машиналар учун божхона божи ва утилизация йиғими тўламаётган бўлиши мумкин. Депутатлар яна бир сўров юборди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Расул Кушербаев, Дониёр Ғаниев ҳамда Бекмирза Эшмурзаев томонидан имзоланган импорт машиналар бож тўловига оид депутатлик сўрови Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасига юборилди, дея хабар бермоқда «Kun.uz».

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Қайд этилишича, 2020 йил 23 октябрь куни бир гуруҳ парламент депутатлари ҳукуматдан импорт қилинаётган машиналар юзасидан пайдо бўлаётган масалаларга изоҳ беришини сўраган. Депутатлар Расул Кушербаев, Дониёр Ғаниев ва Бекмирза Эшмурзаевнинг фикрича, импорт қилинаётган автомашиналар учун UzAuto Motors ва Жиззах автомобиль заводи томонидан импорт божи ва утилизация йиғими тўланмаётган бўлиши мумкин.

    Расул Кушербаевнинг нашрга маълум қилишича, Chevrolet Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox автомашиналари Chevrolet компаниясининг АҚШ, Хитой ва Таиланддаги заводларидан келтирилиши кўрсатиб ўтилган.

    «Бундан ташқари, Ўзавтосаноат таркибидаги Жиззах автомобиль заводи шу йил июлдан Volkswagen Caddy автомашиналарини, октябрь ойидан эса Škodа Kodiaq автомашиналари сотувини бошлаган. Очиқ манбаларда келтирилишича, ушбу машиналар Польшадаги заводдан импорт қилинади», — дейди депутат Кушербаев.

    Унинг айтишича, UzAuto Motors ва Жиззах автомобиль заводи томонидан импорт қилиниб, дилерлик тармоғи орқали таклиф этилаётган автомашиналар нархлари таҳлил қилиниб, автомашиналарнинг божхона қиймати ҳисоб-китоб қилинганда ўзгача натижаларга намоён бўлмоқда.

    Мавзуга доир: UzAuto Motors’нинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси ОАВга босим ўтказаётганлиги ҳақидаги айблови ўз тасдиғини топмади

    Молиячи Отабек Бакиров шу масалага эътибор қаратиб, Telegram каналида шундай ёзганди:

    «Таиланддан импорт қилинаётган Chevrolet Trailblazer нархини олайлик. Бу автомашина UzAuto Motors томонидан ҳозир 398 миллион сўмдан ёки 38 минг 492 доллардан сотилмоқда.

    Агар UzAuto Motors барча божхона божи (156,8 миллион сўм), ҚҚС (46,6 миллион сўм), божхона божи (0,3 миллион сўм) ва утилизация йиғимини (40,1 миллион сўм) тўлаб, ушбу автони Ўзбекистонга олиб кираётган бўлса, бу автомашинанинг Ўзбекистон чегарасига кираётганда божхона қиймати 154,1 миллион сўм ёки 14 минг 903 доллар бўлиши керак», — деб фикр билдирган Бакиров.

    Парламент аъзоларининг ўрганишида Chevrolet ва Volkswagen компанияларининг дунё бўйича биронта заводи ва расмий ҳамкорлари томонидан бундай паст нархда автомашиналар таклифи умуман мавжуд эмаслиги маълум бўлган. Шу туфайли депутатлар UzAuto Motors ва Жиззах автомобиль заводи томонидан импорт божи ва утилизация йиғими тўланмаётган бўлиши мумкинлиги ҳақида хулосага яқин турибди.

    Амалдаги қонунчиликка кўра, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари депутат сўровига жавобни депутатга мазкур сўров олинган кундан эътиборан 10 кундан кечиктирмай юборади.

    Аввалроқ бир гуруҳ депутатлар UzAuto Motors машиналари таннархи масаласида Монополияга қарши курашиш қўмитасига сўров киритганди. Қўмита махсус комиссияси ишга оид қарор қабул қилди, кейинроқ UzAuto Motors вакиллари қарор устидан судга шикоят қилди. Айни пайтда суд давом этмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Монополияга қарши курашиш қўмитаси UzAuto Motors’ни давлат органига нисбатан ахлоқий меъёрлардан чиқмаган ҳолда мулоҳаза юритишга чақирди
    • UzAuto Motors 2019 йилда 2,6 трлн сўм соф фойда кўргани маълум бўлди
    • Бош вазир Абдулла Арипов МҚКҚни популизмда айблади. Бунга интернет-фойдаланувчилар жавоб қайтарди: «Биз барчамиз популистмиз»

    24.10.2020, 20:17   Изоҳ (0)   33293
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Нюрбургрингда синовдан ўтказилаётган энг тезкор Hyundai Elantra

    24.10.2020, 18:47

    АҚШда 50 ёшли ноёб маслкар 400 минг доллар эвазига сотувга қўйилди

    24.10.2020, 14:47

    Бухорода ҳужжатсиз машина бошқарган фуқаро ЙПХ ходимларидан қочиб, ёш болани уриб юборди

    24.10.2020, 07:50

    Тошкент шаҳрида ЙТҲ рўй бериши эҳтимоли юқори бўлган йўл қисми ҳақида огоҳлантириш белгиси жорий этилиши мумкин

    23.10.2020, 23:46

    Фарғонада Nexia уриб кетган электроскутер ҳайдовчиси шифохонада вафот этди

    23.10.2020, 20:05

    Қозоғистонда минилган гусеницали «Буханка» иккита янги автобус нархида сотувга қўйилди

    23.10.2020, 19:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ливерпуль” “Барселона” футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 11 август, 17:55

    Хитойда 90 ёшли она ўғлини судда шахсан ҳимоя қилиш учун қонунчиликни ўрганди

    Лайфстайл | 11 август, 17:53

    Путин қуршовида Украинадаги урушни тугатиш тарафдори пайдо бўлди — NYT

    Дунё | 11 август, 17:25

    Холмўмин Ёдгоров Судьялар олий кенгаши раиси лавозимига қайта сайланди

    Ўзбекистон | 11 август, 17:11

    “Расмингни қўйиб ҳам калтаклайверади, қаёққа қочасан?” — Зоир Мирзаев ОАВдан қочаётган ҳокимлар ҳақида

    Ўзбекистон | 11 август, 17:00

    Болада тил чиқиши кечикса: бу нормал ҳолатми ёки ривожланишдаги муаммо?

    Фарзанд | 11 август, 16:50

    “Футбол ТВ” ҳамда “Спорт ТВ” кучли бешлик чемпионатларини трансляция қилади

    Спорт | 11 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.