Футбол бўйича Англия чемпионатининг 6-турида «Манчестер Сити» 24 октябрь, шанба куни «Вест Ҳэм» майдонида меҳмон бўлди.

Фото: Twitter

Учрашувнинг 18-дақиқада лондонликлар Микаэл Антонионинг голидан кейин олдинга ўтиб олди. Бунга «шаҳарликлар» иккинчи бўлим дебютида Фил Фоденнинг голи билан жавоб қайтарди. Баҳснинг қолган қисмида ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа ортда қолган бешта ўйинда бор-йўғи 8 очко тўплаган «Манчестер Сити» 11-ўринга тушиб кетди. «Вест Ҳэм» (11) эса 10-поғонага кўтарилди.

АПЛ

6-тур баҳси

24 октябрь, шанба

«Вест Ҳэм» — «Манчестер Сити» 1:1

Голлар: 1:0 – 18 Антонио, 1:1 – 51 Фоден.

«Вест Ҳэм»: Фабианьски, Крессуэлл, Бальбуэна, Огбонна, Соуфал, Райс, Форнальс, Боуэн (Аллер, 69), Соучек, Масуаку, Антонио (Ярмоленко, 52).

«Манчестер Сити»: Эдерсон, Жоау Канселу, Уокер (Зинченко, 78), Эрик Гарсия, Рубен Диаш, Бернарду Сильва (де Брюйне, 68), Родри, Стерлинг, Гундўған, Маҳрез, Агуэро (Фоден, 46).

Огоҳлантиришлар: Соуфал (51), Бальбуэна (90).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!