Футбол бўйича Coca-Cola Суперлига 20-турида «Пахтакор» 24 октябрь, шанба куни «Сурхон» майдонига сафар қилди.
Ўйин кутилганидек меҳмонларнинг устунлигида бошланди. «Шерлар» бўлим охирига бориб кетма-кет учта тўп киритишга эришди. 41-дақиқада Эрен Дердийок ҳисобни очган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб Асрор Ғофуров ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Акром Комилов ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Иккинчи бўлим дебютида Игор Сергеев рақиб жарима майдони ичида тўпни ажойиб усулда тўхтатиб олди ва дарвозани аниқ нишонга олди. 60-дақиқада эса Жалолиддин Машарипов Сергеевнинг заргарона узатмасидан кейин жамоасининг бешинчи голини урди.
Ўйин якунланиши арафасида Жавоҳир Сидиқов жарима зарбасини аниқ ижро этган ҳолда якуний ҳисобни ўрнатди.
Ушбу ғалабадан кейин Шота Арвеладзе жамоасининг очколари 50 тага етди. Битта захира ўйинига эга «Пахтакор» энг яқин та’’қибчисини 8 очкога ортда қолдирмоқда. «Сурхон» (12) эса 13-поғонадан жой олган.
Coca-Cola Суперлига
20-тур баҳси
24 октябрь, шанба
«Сурхон» — «Пахтакор» 0:6
Голлар: 0:1 – 41 Дердийок 41, 0:2 – 43, автогол Ғофуров, 0:3 – 45+1 Комилов, 0:4 – 53 Сергеев, 0:5 – 60 Машарипов, 0:6 – 79 Сидиқов.«Сурхон»: Азамат Аҳмедов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Низомжон Норов (Шерзод Каримов, 46), Александр Касян (Муҳаммад Али Абдураҳмонов, 62), Нуриддин Ҳасанов (Муҳаммадали Номозов, 89), Ҳусниддин Ғофуров, Аъзам Алиев, Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич, Беҳруз Шайдулов, Асрор Ғофуров (Сардор Сулаймонов, 58).
«Пахтакор»: Элдор Суюнов, Акром Комилов, Анзур Исмоилов, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан (Жавоҳир Сидиқов, 72), Егор Кримец, Достон Ҳамдамов (Ҳожимат Эркинов, 58), Одилжон Ҳамробеков (Сардор Собирхўжаев, 58), Аброр Исмоилов, Фарруҳ Сайфиев (Ҳожиакбар Алижонов, 58), Эрен Дердийок (Игор Сергеев, 46).
Огоҳлантиришлар: Меҳмонов (52), Ҳожиакбаров (68).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)