Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд шаҳридаги иккита кўчага турли йилларда Самарқанд вилояти ҳокими бўлган Аъзамхон Баҳромов ва Ўктам Барноев номларини бериш таклиф қилинди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Бундай таклиф 23 октябрь куни бўлиб ўтган Самарқанд вилояти халқ депутатлари Кенгашининг сессиясида билдирилди.

Аъзамхон Баҳрамов 18 октябрь куни 60 ёшида вафот этди. У 2006–2008 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи бўлган. 2017 йилдан бошлаб вилоятнинг Каттақўрғон тумани ҳокими бўлиб ишлаган.

Ўктам Барноев эса 20 сентябрь куни 55 ёшида коронавирус оқибатида вафот этди. У 2008-2010 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими бўлиб ишлаган. 2020 йилнинг февраль ойидан бошлаб у Ўзбекистон бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.

«Zarnews» нашрининг ёзишича, Қўшработ туманидаги «Мустақиллик» маҳалласидаги кўчага ҳам Аъзамхон Баҳромов номини бериш таклиф қилинган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда депутатлар давлат бюджети муҳокамасида муштлашди (видео)
Маҳаллий
Намангандаги кўмир машмашаси: аҳоли учун кўмир сотиб олиш — оворагарчилик, раҳбарлар эса кўмирга талаб унинг сифати яхшилигидан демоқда (видео)
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда