• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда 6 ойлик озиқ-овқат захирасини яратиш учун хориждан 9,5 тонна картошка олиб келинади

    Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов уч миллиондан ортиқ аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

    Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги

    Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги

    Маълум қилинишича, уч миллиондан ортиқ аҳолини тиббий меъёрларда белгиланган, хавфсиз ва етарли озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлаш учун барча чоралар кўрилмоқда. Вилоятда жорий йилда жами 1 миллион 111 минг тонна озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш белгиланган бўлиб, шу кунга қадар 965 минг тонна сабзавот ва гўшт маҳсулотлари захирага олинган.

    «Президентимиз раҳбарлигида 2020 йил 16 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидан сўнг келгуси олти ойлик учун киши бошига ҳисобланган озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш ишларини бошлаб юбордик. Шунингдек, келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш мақсадида бозорда энг кўп талаб қилинадиган сабзавотлар аниқланган. Аҳоли сонидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, олти ой учун 76,1 минг тонна картошка захирасини яратишимиз керак. Ушбу эҳтиёжнинг 66,6 минг тоннасини (яъни, 87,5 фоиз) вилоятимизда етиштирилган маҳсулотлар ҳисобидан қопланса, қолган 9,5 минг тоннасини (яъни, 12,5 фоиз) четдан олиб келишни мўлжаллаяпмиз. Шундан уч минг тоннасини вилоят ҳокими захира жамғармаси, 1,2 минг тоннасини бюджет ташкилотлари, қолган 5,3 минг тоннасини эса вилоятдаги тадбиркорлар маблағлари ҳисобига қўшни, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия ва Белоруссия мамлакатларидан олиб келинади. Картошка олиб келишни истаган 27 та тадбиркорга тижорат банклари томонидан 35 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган», — дейди вилоят ҳокими.

    Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги

    Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги

    Аниқланишича, вилоятда гўштнинг олти ойлик захирани яратиш учун 43,9 минг тонна гўшт талаб этилади. Эҳтиёжнинг 42 минг тоннаси маҳаллий ва 1,9 минг тоннаси импорт маҳсулотлар ҳисобидан қопланади.

    «Бунинг учун бир ой ичида вилоятдаги саккиз нафар тадбиркор томонидан қўшни давлатлардан тирик ҳолда чора ҳайвонлари олиб кирилади. Тадбиркорларга тижорат банклари томонидан 26 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилади», — деган вилоят ҳокими.

    Ҳокимнинг айтишича, вилоятда тухум, балиқ, гуруч, парранда гўшти, пиёз ва сабзи маҳсулотлари захираси етарли, ҳаттоки уларни экспортга чиқариш имконияти ҳам мавжуд.

    Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги

    Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги

    Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев раислигида 16 октябрь куни озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда гўшт, тухум, ўсимлик ёғи ва шакар нархининг кескин ўсиши аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётгани таъкидланди. Президент барча озиқ-овқат маҳсулотларининг захираси бўлиши кераклигини, бу давлат сиёсатига айланиши лозимлигини таъкидлаб, ҳокимлар ҳамда секторлар раҳбарлари ўз ҳудудида яратилган тизим, бозордаги шарт-шароитлар ва нарх-наво бўйича халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессияларида халққа ҳисобот бериши зарурлигини айтганди.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат маҳсулотлари нархини барқарор сақлашга кўрсатма берди

    22.10.2020, 09:51   Изоҳ (0)   11842
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги «Бахт» кўли ҳудудида Lake City қурилмоқда (фото, видео)

    22.10.2020, 09:46

    Ўзбекистон тўққиз ой ичида 5,8 млрд долларлик олтин сотгани маълум бўлди

    22.10.2020, 09:23

    Зангиотада яшовчи 35 ёшли эркакка туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилди

    22.10.2020, 09:10

    Сирдарё ва Қашқадарёда ҳайдовчиларнинг телефонларини олиб қўйган ЙПХ инспекторларига нисбатан хизмат текшируви тайинланди

    22.10.2020, 08:57

    «Замин» фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева экология ва атроф-муҳитни яхшилашга оид онлайн давра суҳбатида иштирок этди

    22.10.2020, 08:22

    Ўзбекистонда ёнғин хавфсизлиги қоидалари тасдиқланди

    22.10.2020, 07:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.