«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Европа Чемпионлар Лигаси 1-тури доирасида «Ференцварош»га қарши ўйинда (5:1) гол уришга эришди.
Аргентиналик футболчи 27-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширди.
Месси «Манчестер Юнайтед» собиқ ярим ҳимоячиси Райан Гиггз томонидан ўрнатилган рекордни такрорлади. Бу икки футболчи Чемпионлар Лигасининг 16 мавсумида гол уришга эришган. Гиггз Мессидан фарқли ўлароқ бу ишни кетма-кет амалга ошира олмаган.
Шу тариқа Месси кетма-кет 16 мавсум Чемпионлар Лигасида гол урган тарихдаги илк футболчи бўлди.
Шунингдек, Месси каталон клуби сафида Чемпионлар Лигасидаги 17-мавсумини ўтказмоқда. Бу клуб рекорди ҳисобланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)