Футбол бўйича Италия А Сериясининг 4-турида «Интер» ва «Милан» жамоалари 17 октябрь, шанба куни ўзаро баҳс юритди.
Учрашув тенг курашлар остида бошланди, бироқ биринчи бўлим аввалида «Милан» вакиллари иккита тўп киритган ҳолда олдинга ўтиб олди. 13-дақиқада Златан Ибрагимович пенальтини ижро этди, унинг зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди, қайтган тўпни Златаннинг ўзи дарвозага жой қўйди. Орадан уч дақиқа ўтиб Ибрагимович жамоасининг тезкор ҳужумини гол билан якунлади.
Бунга «Интер» 29-дақиқада Ромелу Лукакунинг голи билан жавоб қайтарди. Иккинчи бўлим «нерадзури»нинг устунлигида ўтди, бироқ Антони Конте шогирдлари вазиятни ўнглай олмади.
Ушбу ғалабадан кейин «Милан» очколарини 12 тага етказиб олган ҳолда пешқадамга айланди.
«Наполи» ўз майдонида мусобақа пешқадами «Аталанта»ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Неаполликлар сафида Ирвинг Лосано дубль қайд этган бўлса, Маттео Политано ва Виктор Осимҳен бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бунга бергамоликлар Сам Ламмерснинг киритган тўпи билан жавоб қайтарди.
А Серия
4-тур баҳслари
17-октарб, шанба
«Интер» — «Милан» 1:2
Голлар: 0:1 – 13 Ибрагимович, 0:2 – 16 Ибрагимович, 1:2 – 29 Лукаку.«Интер»: Ҳанданович, де Врей, Коларов, Д`Амброзио, Ҳакими, Брозович (Эриксен, 68), Видаль (Санчес, 83), Перишич, Барелла, Лукаку, Мартинес.
«Милан»: Доннарумма, Тео, Романоли, Кер, Калабрия, Беннасер, Салемакерс (Кастильехо, 63), Чалхонўғлу, Кессиэ (Тонали, 87), Ибрагимович, Рафаэл Леау (Крунич, 62).
Огоҳлантиришлар: Кер (22), Кессиэ (45), Ибрагимович (60), Брозович (64), Видаль (69), Ҳакими (83).
«Наполи» — «Аталанта» 4:1
Голлпр: 1:0 – 23 Лосано, 2:0 – 27 Лосано, 3:0 – 30 Политано, 4:0 – 43 Осимҳен, 4:1 – 69 Ламмерс.«Сампдория» — «Лацио» 3:0
Голлар: 1:0 – 32 Куальярелла, 2:0 – 41 Аужелло, 3:0 – 74 Дамсгор.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)