• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Греция суди «Олтин шафақ» неонацистлар партиясини тамоман яксон қилди. Унинг аъзолари ошкора равишда Гитлерни кўкларга кўтарарди ва одамларни ўлдирарди

    Греция суди «Олтин шафақ» неонацистлар партиясини тамоман яксон қилди. Унинг аъзолари ошкора равишда Гитлерни кўкларга кўтарарди ва одамларни ўлдирарди. Бу партиянинг Греция ва Европа парламентларида кенгашлар ўтказишига — ва ҳатто Россия билан дўстлашишига ҳам халал бермаганди, деб ёзади Meduza.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    2020 йил 7 октябрь куни Афина суди «Олтин шафақ» неонацистлар партиясининг 2015 йил апрелидан буён, беш йил давом этиб келган иши бўйича қарор чиқаришни бошлади. Суд партиянинг юқори доирасини, шу жумладан, унинг етакчиси Николаос Михалолиакос ва бир қатор аъзоларини, шунингдек, «Олтин шафақ»нинг Греция парламентидаги собиқ депутатларини жиноий ташкилотни тузишга алоқадор деб топди. Жами тахминан етмишга яқин одамга айбловлар эълон қилинди, уларнинг баъзиларигина жазодан қутулиб қола олди. Партия етакчилари 15 йилгача муддатга қамоқ жазоси берилиши мумкин, муҳожирлар ва антифашист рэпер Павлос Фиссаснинг шов-шувли қотилликларига аралашган оддий аъзолари эса умрбод қамоқ жазосигача бўлган жазоларни олиши мумкин. Айблов томони ва Греция ОАВлари «Олтин шафақ» ишини Нюрнберг иши давридан буён нацистларга қарши энг катта кўламли суд деб атамоқда. Аммо «Олтин шафақ»нинг яксон қилиниши уни қўллаб-қувватловчилар ғойиб бўлганини, электорат эса шунчаки йўқ бўлиб қолганлигини билдирмайди: кимлардир савлати каттароқ парламент партияларига ўтган бўлса, бошқалар полиция ва Грециянинг бошқа махсус хизматларига қўшилган бўлиши мумкин.

    «Олтин шафақ» иши бўйича суд ҳукми Грециядаги энг машҳур ҳамда Ғарб ўнг партиялари ва ҳаракатлари орасидаги энг фаолларидан бири бўлган ўта ўнг ташкилот тарихидаги сўнгги боб бўлди, у 2000 йиллар охиридаги иқтисодий кризис ва 2010 йиллар ўрталаридаги миграцион кризис тўлқинида оммабопликнинг янги турткисига учраган эди.

    «Олтин шафақ» 1980 йиллардаёқ Грециянинг урушлар орасидаги даврда бош вазири бўлган Иоаннис Метаксас ҳамда 1967—1974 йилларда мамлакатни бошқарган «қора полковниклар» ҳарбий хунтаси режимининг мухтор националистик анъаналари давомчиси сифатида пайдо бўлган эди. «Олтин шафақ»нинг бўлғуси етакчиси Николаос Михалолиакос 1970 йилларда «4 август» радикал националистик партияси (Метаксаснинг яратилган санасига қараб «4 август режими» сифатида машҳур бўлган режими шарафига номланган) а’ зоси бўлган. Журналистларга ҳужум қилганлиги учун турмага тушган Михалолиакос ҳарбий хунта етакчилари билан танишган ва янги ҳаракат яратиш учун улардан «оқ фотиҳа» олган. «Олтин шафақ» номи дастлаб Михалолиакос 1980 йилларда нашр қилдирган журналга берилган, сўнг 1993 йилда расман партияга айланган ҳаракатнинг ўзи ҳам шу номни олган.

    Аммо «Олтин шафақ» ўзининг мухтор национализм ва антикоммунизм мафкурасига таянган, бироқ бевосита италян фашизми ёки Германия натсизми билан боғлиқ бўлмаган ўз илҳомчиларидан фарқ қилган. Янги партия шаклланишининг энг биринчи босқичидаёқ нацистлар эстетикаси ва мафкуранинг кўплаб элементларини ўзига олган.

    «Олтин шафақ» журналлари муқовасига дастлаб свастикага ўхшатилган безаклар туширилган бўлса, кейинроқ ҳақиқий свастиканинг ўзи чизилган. 1987 йилда Берлиндаги Шпандау қамоқхонасида нацистлар рейхминистри ва Гитлернинг NSDAP (Национал социалистик немис ишчилар партияси) бўйича ўринбосари Рудолф Гесс ўзини осиб қўйганида, «Олтин шафақ» унинг суратини журнал муқовасига жойлаштирган ва Гессни мадҳ этувчи мақолани эълон қилган, ҳаракат фаоллари эса Афина устидан «Рудолф Гесс унутилмайди» деган ёзувли варақаларни сочган. Михалолиакас кўпинча свастика туширилган байроқ фонида ва нацистларга хос саломлашув ишораси сифатида қўлини шартта кўтариб суратга тушар эди, партия ҳужжатларида ва ташвиқот варақаларида эса «танҳо доҳийлик тамойили» (Führerprinzip)ни ва гитлерчилардан ўзлаштирилган қатъий партия иерархиясини, шунингдек, «Қон ва шараф» каби шиорларни  эълон қилар эди. Шу билан бирга, кўпинча свастика кўринишидаги татуировкалар туширган ва Гитлерга ошкора таҳсин ўқиган партия раҳбарияти ва аъзолари ўзларининг натсизм билан алоқасини рад этган, дастлабки необутпарастлик мафкурасини грек православиесини қўллаб-қувватлашга, ўз рамзларидаги свастикани эса қадимий грек безакларида учрайдиган меандр безагига ўзгартирган.

    «Олтин шафақ» аъзолари доим кўча зўравонлигида: яҳудийлар қабристонларидаги қирғинларда, футбол мухлислари жанжалларида (2004 йилда Албания пойтахти Тиранадаги мусобақада Греция терма жамоаси Албанияга 1:2 ҳисобида ютқазганидан кейин, Греция бўйлаб албан муҳожирларига қарши зўравонлик тўлқини кўтарилди, оқибатда камида бир киши ҳалок бўлди), журналистларга, жинсий озчиликларга, муҳожирлар ва сўл фаолларга ҳужумларда фаол қатнашган. Сўл фаоллар кўпинча уларга ҳам зўравонлик билан жавоб берар эди: «Олтин шафақ»нинг ҳудудий бош штаблари бир неча марта Молотов коктейллари ва портловчи моддалардан фойдаланган ҳолда ҳужумларга тутилган.

    «Олтин шафақ» аъзолари иштирокидаги кўча зўравонлиги 2010 йиллар бошида авжига чиққан ва партиянинг сиёсий муваффақияти чўққиси, шунингдек, мамлакатдаги узоқ давом этган чуқур иқтисодий кризис даврига тўғри келган. 2010 йилда партия биринчи марта сайловларда ғалаба қозониб, ўз номзоди — партия етакчиси Николас Михалолиакос Афина шаҳар кенгашига сайланишига эришди, у эса кенгашнинг илк йиғилишларидан бирида ҳамкасб депутатларига нацистларга хос ишора билан салом берди. 2012 йилда эса «Олтин шафақ» Греция парламентида 21 та депутат билан овозларнинг қарийб 7 фоизини тўплаб ҳамда мамлакатдаги учинчи сиёсий кучган айланиб, биринчи марта умуммиллий партия бўлди.

    Бундан ташқари, 2014 йилда «Олтин шафақ» Европарламентда учта ўринни қўлга киритди. Партия фаоллари 2020 йилда ўша йилларда амалга оширган ҳужумлари учун судланди: улар, хусусан, Перамадаги мисрлик балиқчилар яшаган уйга, коммунистик касаба уюшмаси аъзоларига ҳужум қилган, Афинада покистонлик муҳожирни ўлдирган.

    Аммо «Олтин шафақ»нинг энг таниқли қурбони антифашист рэпер Павлос Фиссас бўлган, шундан кейин ҳукумат партия фаолиятини текширишга ва унинг раҳбариятига қарши жиноят ишларига жиддий киришган. Рэпер 2013 йил сентябрида Афина ташқарисида футбол мусобақасидан кейин «Олтин шафақ» фаоллари гуруҳи билан юзага келган тўқнашувда пичоқ орқали берилган кўплаб жароҳатлар оқибатида вафот этган. Партия фаолиятини ёритган грециялик журналист Яннис Бабулиас Meduza билан суҳбатда айтиб беришича, Греция ҳукуматида бунгача ҳам «Олтин шафақ» билан шуғулланиш учун кўплаб сабаблар бўлган, аммо Фиссаснинг ўлдирилишини энди эътиборсиз қолдириб бўлмасди: у маҳаллий фуқаро бўлган, грек бўлган ва бундан аввалги бошқа қурбонлардан фарқли равишда, гавжум кўчада кўплаб гувоҳлар кўз ўнгида ўлдирилган. Фиссаснинг ўлими юзасидан кўп ўтмай «Олтин шафақ» аъзоси Ёргос Рупакиас қўлга олинган.

    2013 йил сентябрида Николаос Михалолиакос ҳамда «Олтин шафақ»нинг яна бир нечта юқори мансабли аъзолари ва оддий фаоллари жиноий ташкилот тузганлик, қотилликлар, ҳужумлар ҳамда тамагирлик ва ноқонуний қурол сақлашгача бўлган бошқа айбловлар остида Греция ҳукумати томонидан ҳибсга олинган. Орадан бир ярим йил вақт ўтиб, Михалолиакосни судгача ҳибсда сақлашнинг максимал муддати тугагач, уни уй қамоғига қўйиб юборишди, сўнг, 2015 йил апрелида «Олтин шафақ» устидан битта ишга бирлаштирилган қатор даъволар бўйича суд бошланганидан кейин эса, Аттика перифериясини тарк этмаслик ҳақидаги тилхат билан қўйиб юборилган.

    Айнан очиқдан-очиқ эълон қилинган «доҳийлик тамойили» кейинроқ «Олтин шафақ»нинг кичик аъзоларига судда айбловларни партия раҳбариятининг қотилликлар ва ҳужумларни амалга ошириш ҳақидаги бевосита буйруқларидан чалғитишга халал берди. Ҳимоя адвокатлари «Олтин шафақ»нинг муҳожирларга ва сўл антифашист фаолларига ҳужумлар билан шуғулланган аъзолари ўз ташаббуси билан ва партиянинг ҳукмрон доираларидан мустақил ҳолда ҳаракат қилганини таъкидлаган. Айблов томони, тинтувлар чоғида мусодара қилинган ҳужжатларга асосланган ҳолда, «Олтин шафақ» раҳбарияти барча қўрқитиш акциялари, ҳужумлар ва қотилликлардан шунчаки хабардор бўлиб қолмай, балки уларга бевосита рухсат ҳам берган.

    Жиноий ташкилот тузганлик ҳақидаги иш бўйича суд бошланган вақтда ҳам партия сиёсий фаолиятини давом эттирди ва ҳатто халқаро алоқаларни ҳам йўлга қўяверди, хусусан Россия билан: партиянинг 2015 йилги дастурида биринчи навбатда Хитой, Эрон ва Россия билан иқтисодий шерикликлар тузиш ҳақидаги банд бор. 2015 йил мартида «Олтин шафақ»нинг икки вакили, юқори мансабли истеъфодаги ҳарбийлар Петербургдаги «Рус консерватив форуми»га ташриф буюрди. Улар партия иши бўйича судланмаётган эди. Аммо Грециядаги Россия дипломатик ваколатхонасининг Афинада ишлаган ходими Георгий Гавриш ҳамда «Евросиё ҳаракати» фаоли Александр Дугиннинг «Шалтай-Болтай» хакерлар гуруҳи томонидан бузиб очилган почтасидан маълум бўлишича, Италиянинг «Янги куч» ўнглар партияси етакчиси ва «Консерватив форум» иштирокчиларидан яна бири Роберто Фиоре «православ олигарх» Константин Малофеевгнинг сафдоши Алексей Комовга судгача бўлган ҳибсда сақланаётган «Олтин шафақ» аъзоларига ҳуқуқий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган. Бу илтимосга қандай жавоб олингани номаълум, бироқ «Олтин шафақ» бошқа Европа ўнг партиялари ва ҳаракатлари билан биргаликда евродепутатларнинг ва Европа мамлакатлари ҳукуматларининг турли даражаларидаги ўнг консерватив кучларнинг россияпараст коалицияларида фаол қатнашди.

    Аммо 2010 йиллар ўрталарида, партия раҳбарияти устидан суд бошланганидан кейин «Олтин шафақ»ни сиёсий қўллаб-қувватлаш даражаси муттасил тушиб борди. 2012 йилдан кейинги сайловларда «Олтин шафақ»Греция парламентидаги депутатларини йўқота бошлади, 2019 йилда эса барча ўринларни бой берди, шунингдек, Европарламентдаги вакилларидан ҳам айрилди. 2020 йил 7 октябрь куни партия суд ҳукми билан батамом барбод этилди ва аслида мавжуд бўлишдан тўхтади — аммо бу унинг сайловчилари ва ғоялари шунчаки ғойиб бўлди дегани эмас, деди Яннис Бабулиас. 2010 йиллар бошида «Олтин шафақ»нинг кучайишида рол ўйнаган барча омиллар — иқтисодий кризис давом этаётган бир пайтда ишсизлик даражасининг юқори бўлиши, жамиятдаги иммигрантларга қарши кайфият ва бошқалар 2020 йилда ҳеч қаёққа кетгани йўқ, деди у. «Олтин шафақ»нинг нисбатан кучсиз радикал элементлари мейнстрим ўнг партияларда: етакчиси Кириакос Мицотакис 2019 йилдан буён Греция бош вазири бўлиб келаётган ҳукмрон ўнг марказчи «Янги демократия», 2016 йилда тузилганига қарамай, миллий парламентда ўнта, Европарламентда битта ўринга эга бўлган мухолифатчи ўнг националистик «Грекча қарор» партиясига сингиб кетди.

    Аммо Meduza’нинг ҳамсуҳбатида «Олтин шафақ»нинг зўравонлик акцияларига тайёр турган энг радикал аъзолари хавотир уйғотмоқда. Бабулиаснинг айтишича, уларнинг полиция, армия ва бошқа куч тузилмалари сафларига ўтиб кетганлиги хавфи бор. Грецияда ҳар қандай, ҳатто энг радикал ўта ўнг партияга овоз беришга тайёр бўлган грек электорати сони, Бабулиаснинг ҳисоб-китобларига кўра, ярим миллионга яқин (мамлакатда жами қарийб 11 миллион киши яшайди). «Олтин шафақ»нинг яксон қилиниши эса бу рақамга ҳеч қандай таъсир ўтказмади, деб ҳисоблайди у.

    Шунга қарамай, «Олтин шафақ» иши бўйича айблов хулосасини Греция ҳукм чиқарилган куни суд зали ёнидаги кўп минг кишилик намойишлар билан қарши олди. Павлос Фиссаснинг ўлимида «Олтин шафақ» аъзоси Ёргос Рупакиас айбдор деб топилгани маълум бўлгач, суд биноси ёнидаги оломон бу янгиликни шод-хуррамлик ва олқишлар билан кутиб олди. Барча суд мажлисларига қатнашган рэпернинг онаси эса «Павлос, сен буни уддаланг!» деган ҳайқириқ билан журналистлар қаршисига чиқди.

    https://twitter.com/ninarei/status/1313777879851958273

    13.10.2020, 11:10   Изоҳ (0)   9804
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нидерландияда коронавирусга қайта чалинган одам вафот этди, бу дунёдаги биринчи шундай ҳолатдир

    13.10.2020, 10:27

    Боку Ереванни Ганжа шаҳрига баллистик ракета билан зарба берганликда айблади

    13.10.2020, 07:54

    Оқ уй томонидан бериладиган ёрдам эвазига 200 дан ортиқ компания Дональд Трампга бир неча миллион доллар тўлагани маълум бўлди

    13.10.2020, 07:43

    Пекинга бир кунда 500 нафардан ортиқ одамнинг кириши тақиқланди

    13.10.2020, 07:01

    Австралиялик олимлар коронавирус қоғоз пулларда 28 кун сақланиб қолишини аниқлади

    12.10.2020, 21:11

    Тоғли Қорабоғ можароси: Озарбайжоннинг Ганжа шаҳридаги ракета зарбаси оқибатлари — суратларда

    12.10.2020, 17:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Турк нонуштаси дунёдаги энг яхши нонушта деб эътироф этилди

    Лайфстайл | 21 июн, 11:35

    Трамп нефть мавжуд бўлса Эронга ядро энергетикаси нима учун кераклигини тушунмаслигини билдирди

    Дунё | 21 июн, 11:20

    Шоу учун миллион долларлар: жаҳон юлдузлари нима учун концертга кўп пул сарфлайди?

    Мусиқа | 21 июн, 10:50

    Байден сирли лойиҳа устида ишлаш учун Вашингтонга поездда қатнамоқда — NYP

    Дунё | 21 июн, 10:40

    Сунъий интеллект Google қидирувни йўқ қилмоқда: сайтлар трафик, реклама ва даромадини йўқотмоқда

    Лайфстайл | 21 июн, 10:20

    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади

    Реклама | 21 июн, 09:00

    Маош 1000 доллар: ўзбекистонликлар Россияга ишга таклиф қилинмоқда

    Ўзбекистон | 21 июн, 10:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.