Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Самарқанд вилояти ҳокимлигида янги тайинлов амалга оширилди. Қурилиш вазирлиги буйруғига асосан Мирзоев Ҳаёт Фазлиддинович Самарқанд вилоят қурилиш бош бошқармаси ўринбосари — вилоят бош архитектори этиб тайинланган. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят қурилиш бош бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Самарқанд вилоят қурилиш бош бошқармаси

Фото: Самарқанд вилоят қурилиш бош бошқармаси

Таъкидланишича, вилоят бош архитектори вазифасида ишлаб келган Бобур Элмуродов Қурилиш вазирлигига ишга ўтганлиги муносабати билан вилоят бош архитекторлик вазифасини бўлим бошлиғи С.Нарзиқулов бажариб келаётган бўлган.

Фото: Самарқанд вилоят қурилиш бош бошқармаси

Фото: Самарқанд вилоят қурилиш бош бошқармаси

Тадбирда шунингдек, вазирлик томонидан соҳа ходимларининг ишчанлигини ошириш мақсадида вилоятнинг шаҳар ва тумани қурилиш бўлимларига замонавий компьютер, принтер ва бошқа техникалар топширилган.

Фото: Самарқанд вилоят қурилиш бош бошқармаси

Фото: Самарқанд вилоят қурилиш бош бошқармаси

Изоҳ
Асосий янгиликлар