Самарқанд вилояти Нарпай туманида Epica машинаси каналга тушиб кетди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.
9 октябрь куни соат 08:50 да Самарқанд вилояти Нарпай тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига «Алишер Навоий» МФЙ, Э.Равшанов кўчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи каналга бошқаруви йўқотилгани натижасида Epica русумли машина тушиб кетганлиги маълум қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, канал ичидаги автомашина салонидан ҳайдовчини беҳуш ҳолатда чиқариб олган. Бироқ туман тез ёрдам ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тиббий ёрдам ва муолажа ишларига қарамай, фуқаро вафот этган.
Аввалроқ Самарқандда Malibu зовурга тушиб кетгани хабар берилган эди.
Мавзуга доир:
- Бўстонлиқда каналга тушиб кетган Matiz олиб чиқилди. Ҳайдовчи машинадан тушиб қолишга улгурган
- Наманганда Cobalt каналга тушиб кетиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди, йўловчи аёл эса омон қолди
- Самарқандда каналга тушиб кетган «Жигули» олиб чиқилди. Унинг ҳайдовчиси салондан топилмади (видео)
- Тошкентда Lacetti Бўрижар каналига тушиб кетди. Ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди