«Avto.ru»порталида 1986 йилда ишлаб чиқарилган «Запарожец» ЗАЗ-968М 500 минг рубль (6512 доллар) нархда сотувга қўйилди. Нархнинг қимматлиги машинанинг 3 километр ҳайдалгани билан изоҳланмоқда, деб ёзади Motor.
Маълум қилинишича, эгаси уни харид қилган жойдан гаражигача 3 километргина ҳайдаганидан кейин машина бошқа ишлатилмаган. «Запарожец»дан 42 от кучига эга 1,2 литрли двигатель ва механик узатмалар қутиси қўшимча ҳимоя мақсадида ечиб олинган.
1979 йилда конвеердан чиқарилган ЗАЗ-968М аввалги ЗАЗ-968А моделдан тўғри бурчакли орқа фаралар, шунингдек, юкхонаси кенглиги билан фарқ қилади. ЗАЗ-968М модификацияга қараб 42-50 от кучига эга моторлар билан жиҳозланган. Машина эгаси харидорга яна бир кузов ва кўплаб эҳтиёт қисмларини қўшиб беришини таъкидлаган.