Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Vimeo видеохостинги Ўзбекистонда кўрсатилган рақамли хизматлари учун қўшилган қиймат солиғини тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълумотларида қайд этилди.

Фото: SharesPro

Фото: SharesPro

2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида жисмоний шахсларга хизматларни электрон шаклда тақдим этадиган хориж компаниялари учун қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўлаш тартиби жорий этилганди. Айни пайтда ушбу рўйхатга олинган хорижий интернет-компанияларнинг сони 20 тага етди.

Хусусан, GoogleYandexFacebookNetflix, Samsung, Apple, «Booking.com» ва бошқа компаниялар Ўзбекистонда кўрсатилган рақамли хизматлари учун қўшилган қиймат солиғини тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган.

Мамлакатда бундай компанияларни рўйхатга олиш учун Давлат солиқ қўмитаси томонидан махсус хизмат — интернет-компанияларнинг ҚҚС-офиси яратилган.

Vimeo 2004 йилда ишга тушган АҚШ видеохостинги бўлиб, YouTube’нинг муқобили ҳисобланади. Vimeo’да муаллифлар асосан режиссёрлар ва видеографлар эканлиги билан ажралиб туради, шу сабабли бутун контент мультфильмлар, фильмлар, қисқа метражли фильмлар, тадбирлардан олинган видеолар, мусиқий клиплар ва ҳар хил турдаги қўлланмалардан иборат.

Изоҳ
Асосий янгиликлар