• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Korean and migrations» хусусий бандлик агентлиги мансабдорларига тайинланган суд ҳукмига қисман ўзгартириш киритилди

    Ўзбекистон фуқароларини Жанубий Кореяга жўнатиш бўйича фирибгарликка йўл қўйган «Korean and migrations» хусусий бандлик агентлигининг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича суд жараёни 14 сентябрь куни ниҳоясига етгани ва суд ҳукми эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.

    Фото: Тергов департаменти

    Фото: Тергов департаменти

    Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, Қаҳрамон Отақулов (хусусий бандлик агентлиги директори) Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми «а», «в» бандлари, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми «б» банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

    Одил Қобилов (агентликнинг Наманган вилоят филиали директори) Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари, 228-моддаси 2-қисми «б» банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

    Хушвақт Турдиев (агентлик таъсисчиси) Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари, 228-моддаси 2-қисми «б» банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

    Мусурмон Алиқулов (агентликнинг ўқув ишлари бўлими директори) Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари, 228-моддаси 2-қисми «б» банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

    Анваржон Шамшиддинов (агентликнинг Наманган вилоят филиали иш юритувчиси) Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари, 228-моддаси 2-қисми «б» банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилган. Унгаи узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

    Мавлуда Отажонова (агентлик ҳисобчиси) Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари, 228-моддаси 2-қисми «б» банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил ўташлик учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 5 йил 9 ой 21 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ҳамда тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланган.

    Раъно Нуралиева (агентликнинг кадрлар бўлими инспектори) Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари, 228-моддаси 2-қисми «б» банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ҳамда тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланган.

    Орифжон Жўраев (агентликнинг Наманган вилоят филиали ғазначиси) Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари, 228-моддаси 2-қисми «б» банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

    Канг Нам Кю (агентлик ҳамкори) Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари, 228-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 3-қисми билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

    Жалол Хидиров (воситачи) Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а», «б» бандлари билан айбдор деб топилган. Унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

    И. Жабборова Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари, 228-моддаси 2-қисми «б» банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ҳамда тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланган.

    Фурқат Камолов (воситачи) Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил ўташ учун 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

    Судланувчилардан жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундириш белгиланган.

    Суд ҳукмига кўра, судланувчилардан солидар тартибда жабрланувчилар фойдасига жами 19,5 миллиард сўм моддий зарар ундириш, Ички ишлар вазирлиги депозит рақамига топширилган жами 7,8 миллиард сўм пул маблағлари ва 573 миллион сўмлик хатланган мол-мулклар етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплашга қаратиш белгиланган.

    Дастлабки тергов органи томонидан 2372 нафар фуқаронинг жами 24,2 миллиард сўм пул маблағлари фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги кўрсатилган бўлиб, жиноят иши қўзғатилгунга қадар 2,95 миллиард сўм жабрланувчиларга қопланган ва суд жараёнида айрим жабрланувчилар даъводан воз кечган.

    Олий суди матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур жиноий иш бўйича судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилган.

    Ушбу ҳукм устидан айрим судланувчилар, адвокатлар, судланувчининг қонуний вакили, фуқаровий даъвогар ва жабрланувчилар томонидан апелляция тартибида келтирилган шикоятлар, Яккасарой туман прокурори томонидан келтирилган апелляция протести ҳамда иш бўйича чиқарилган хусусий ажрим устидан адвокатларнинг келтирган хусусий шикоятлари жиноят иши ҳужжатлари билан бирга жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанцияда кўрилди.

    Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси А. Жалилов раислигида ҳамда судьялар М. Турғунова ва Д. Ражабовдан иборат суд таркибида кўриб чиқилди.

    Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 2020 йил 7 октябрдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман судининг 2020 йил 14 сентябрдаги Қаҳрамон Отақулов, Одил Қобилов, Хушвақт Турдиев, Мусурмон Алиқулов, Анваржон Шамшиддинов, Мавлуда Отажонова, Раъно Нуралиева, Орифжон Жўраев, Канг Нам Кю ва И. Жабборовага оид ҳукми ўзгартирилди.

    Қаҳрамон Отақуловнинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми (кужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш) чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси, 168-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари ва 228-моддаси 2-қисми «б» банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. Қаҳрамон Отақуловга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унга Жиноят кодексининг 60, 61-моддалари тартибида, жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг 2019 йил 14 августдаги ҳукми билан ўталмай қолган жазо муддатига қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Одил Қобиловнинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси, 168-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари ва 228-моддаси 2-қисми «б» банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. Одил Қобиловга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унга Жиноят кодексининг 60, 61-моддалари тартибида, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2016 йил 25 июлдаги ҳукми билан ўталмай қолган жазо муддатига қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Хушвақт Турдиевнинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси,168-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари ва 228-моддаси 2-қисми «б» банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. Хушвақт Турдиевга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Мусурмон Алиқуловнинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси, 168-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари ва 228-моддаси 2-қисми «б» банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. Мусурмон Алиқуловга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Анваржон Шамшиддиновнинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси, 168-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари ва 228-моддаси 2-қисми «б» банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. А. Шамшиддиновга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унга Жиноят кодексининг 60, 61-моддалари тартибида, жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг 2017 йил 21 июлдаги ҳукми билан ўталмай қолган жазо муддатига қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Мавлуда Отажонованинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси, 168-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари ва 228-моддаси 2-қисми «б» банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. Мавлуда Отажоновага Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 6 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унга Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 йил 9 ой 21 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Мавлуда Отажоновага Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, ҳукм шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланди.

    Раъно Нуралиеванинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси, 168-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари ва 228-моддаси 2-қисми «б» банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. Раъно Нуралиевага Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унга Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, ҳукм шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланди.

    Орифжон Жўраевнинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси, 168-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари ва 228-моддаси 2-қисми «б» банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. Орифжон Жўраевга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Канг Нам Кюнинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси, 168-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари ва 228-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. Канг Нам Кюга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    И. Жабборованинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси, 168-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари ва 228-моддаси 2-қисми «б» банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. И. Жабборовага Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унга Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, ҳукм шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланди.

    Шунингдек, ҳукмнинг тавсиф қисмидаги жабрланувчи Ж. Эсамуродов фойдасига жами 52 888 155 сўмлик эпизод ҳамда қарор қисмидаги ушбу суммани ундириш қисми чиқарилди.

    Ҳукмнинг қарор қисмидаги жабрланувчи А. Зокирхўжаев фойдасига жами 27 202 730 сўм ундириш қисми бекор қилиниб, юқорида исмлари қайд этилган судланувчилардан солидар тартибда А. Зокирхўжаев фойдасига 2019 йил 25 март куни хусусий бандлик агентлигида рўйхатдан ўтиши учун тўлов қилган 202 730 сўм, 2019 йил 10 апрелдаги 577-сонли шартномага асосан АТБ «Туронбанк»нинг Чилонзор филиалига тўлов қилган 32 400 000 сўм, жами 32 602 730 сўм ундирилиши белгиланди.

    Ички ишлар вазирлиги депозит ҳисобрақамига топширилган пул маблағлари, Ички ишлар вазирлигининг Ички ишлар ходимларини бошланғич тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш марказининг жарима майдонига топширилган автотранспорт воситаси ҳамда хатланган мол-мулклар сотувдан тушган пул маблағлари судланувчилар томонидан етказилган зарарни солидар тартибдаги ундирув қисмига қаратилиб, жабрланувчилар ўртасида пропорционал тартибда тақсимланиши белгиланди.

    Ҳукмнинг тавсиф ва қарор қисмларидаги «Vega best» МЧЖ ва «Агрофитоэкспорт» МЧЖ ўртасида тузилган 2019 йил 2 апрелдаги 4-сонли ҳамда «ФАЁЗ-ХДС» МЧЖ, «БАХМАЛ ФИТОИМПЕХ» МЧЖ ва «ИСMAИЛОВ РУСТАМ ИКРАМОВИЧ» МЧЖ ўртасида тузилган 2019 йил 7 апрелдаги 3-сонли олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш қисми бекор қилинди.

    Манфаатдор тарафларга ушбу шартномалар юзасидан иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилди.

    Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилиб, апелляция шикоятлари ва апелляция протести қисман қаноатлантирилди.

    Мавзуга доир: Самарқандда хорижга ишга жўнатиш баҳонасида 300 дан ортиқ одамни чув туширган «Амилее Баҳора» хусусий бандлик агентлиги раҳбарларига суд ҳукми ўқилди

    08.10.2020, 07:48   Изоҳ (0)   23049
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарёда Nexia ва MAN иштирокида юз берган ЙТҲ натижасида енгил автомобиль ёниб кетди

    08.10.2020, 07:33

    Қашқадарёда ҳафтанинг ҳар сешанбаси «мактаблар куни» деб эълон қилинди

    08.10.2020, 06:17

    Акмал Бурҳонов: Комплаенс-назорат тизими жорий этилса, масалан, Олмалиқ ҳокими ўғлининг хатти-ҳаракати учун камида истеъфо берадиган бўлади

    07.10.2020, 23:54

    Самарқандда хорижга ишга жўнатиш баҳонасида 300 дан ортиқ одамни чув туширган «Amilee Bahora» хусусий бандлик агентлиги раҳбарларига суд ҳукми ўқилди

    07.10.2020, 22:29

    Ўзбекистондаги коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати 20 октябргача узайтирилди

    07.10.2020, 22:11

    Ўзбекистон ОТМларида 2020/2021-ўқув йили учун супер-контракт миқдорлари тасдиқланди

    07.10.2020, 21:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сон Хён Мин “Тоттенҳэм”ни тарк этишга яқин турибди

    Спорт | 27 июн, 12:20

    “АҚШ зарбалардан ҳеч қандай ютуққа эришмади” — Эрон олий раҳнамоси (видео)

    Дунё | 27 июн, 12:03

    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

    Реклама | 27 июн, 12:00

    Lego компанияси “Махфий ҳужжатлар” сериали асосида янги тўплам тақдим этади

    Қўзиқорин | 27 июн, 11:46

    “Маҳалла сервис” компаниялари ходимларининг даромади энди солиққа тортилмайди

    Ўзбекистон | 27 июн, 11:41

    Таиланд каннабис учун жиноий жавобгарлик жорий қилмоқчи

    Дунё | 27 июн, 11:26

    Pagani ва Bulgari ҳамкорликда олмос билан безатилган гиперкар яратди

    Лайфстайл | 27 июн, 10:59

    “Исроил билан урушдан кўрилган зарар жиддий” — Эрон ташқи ишлар вазири

    Дунё | 27 июн, 10:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.