Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Нарзиев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан унинг ўрнини Ғафур Саидов эгаллади. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Олим Жўраев хабар берди.
Таъкидланишича, соғлиқни сақлаш вазири буйруғига асосан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига Саидов Ғафур Нормуродович тайинланган.
Ғафур Саидов 1976 йил туғилган бўлиб, 2000 йилда Бухоро давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Тиббиёт фанлари номзоди ҳисобланади. Фаолияти давомида Бухоро вилоят онкология диспансери бош врачи, Республика нейрохирургия илмий маркази директори ўринбосари лавозимларида ишлаган.
У шу кунга қадар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали директори вазифасида ишлаб келган.
Изоҳ (0)