Ўзбекистондаги бир неча банклар 6 октябрь, сешанба кундан бошлаб доллар курсини кўтарди, деб ёзмоқда Spot.
Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 320 сўмдан сотиб олиб, 10 370 сўмдан сотмоқда. Ўтган ҳафтада қатор банклар долларни 10 360 сўмдан сотганди.
Куни кеча Марказий банк 6 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини эълон қилган эди. Доллар 18 сўмга кўтарилиб, 10 340 сўмни ташкил қилди. АҚШ валютаси қаторасига ўнинчи ҳафта кўтарилишда давом этмоқда.
Валюта биржасида 5 октябрь натижаларига кўра 1 АҚШ доллари 10 351 сўмга (+6) тенг бўлган.
Изоҳ (0)