Ўзбекистонлик мутахассис Самвел Бабаян Хитойнинг «Чанчун Ятай» клубини тарк этди. Бу ҳақда хитойликлар клуби матбуот хизмати маълум қилди.
Бабаян 2019 йилнинг ноябрида «Чанчун Ятай» билан шартнома имзолаганди. «Championat.asia»га кўра, ўзбекистонлик мутахассиснинг истеъфоси жамоа натижалари билан боғлиқ эмас.
«Чанчун Ятай» Хитой иккинчи дивизиони C гуруҳида 7-турдан кейин 14 очко тўплаб, иккинчи ўринда кетаётганди.
Маълумот учун, мураббийлик фаолиятини «Пахтакор»да бошлаган Бабаян кейинчалик Латвиянинг «Спартак» ва Тошкентнинг «Локомотив» клубларида ишлаган. Шунингдек, мутахассис Ўзбекистон терма жамоасига устозлик қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)