«Арсенал» маскоти (спорт ўйинлари ёки бирор-бир хизмат турини реклама қилишда фойдаланиладиган турли хил персонажлар, одатда ҳайвон ва жониворлар кўринишида бўлади — «Дарё») Ганнерзавр клубдаги 27 йиллик фаолиятидан сўнг ишдан бўшатилди, деб хабар бермоқда Goal.
Узоқ йиллар мобайнида Ганнерзавр либосида Жерри Куй «тўпчилар» мухлисларини ўйинлар вақтида хурсанд қилиб келаётганди. Қайд этилишича, маскот харажатларни қисқартириш ҳақидаги қарорнинг қурбони бўлган.
Маълумот учун, «Арсенал» Англия Премьер Лигасининг 4-туридан кейин 9 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги учрашувини 17 октябрь куни «Манчестер Сити»га қарши ўтказади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)