• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Инсоният тарихидаги энг вайронкор зилзилалардан бири Туркманистонда рўй берган. Унинг тафсилотларини ёдга оламиз

    Бундан 72 йил олдин Туркманистон ССР пойтахти Ашхобод шаҳрида тарихдаги энг вайронкор зилзилалардан бири содир бўлган эди. Шаҳар бутунлай вайрон этилди ва минглаб одам ҳалок бўлди. «Дарё» сана муносабати билан бугунги мақолада мазкур фожиа ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Шаҳар тарихидаги зилзилалар

    1948 йилги зилзилага қадар шаҳар жойлашган ҳудудда учта йирик ер қимирлаши содир бўлгани ҳақида тадқиқотчи Ботир Қарриев фикрлари мавжуд. Уларнинг биринчиси эрамиздан аввалги 2000 йилларда содир бўлган ва ҳозирги Ашхобод шаҳри ўрнида жойлашган Оқтепа қишлоғини вайрон қилган эди. Кейингиси эрамизнинг тахминан 10 йилларида содир бўлган ва ўша пайтдаги Парфия подшолигининг пойтахт шаҳри бўлмиш Нисо шаҳрининг вайрон бўлишига олиб келган эди. 951–1000 йилларда эса Нисо шаҳрида яна ер қимирлаши содир бўлди ва шаҳар яна вайронага айланди.

    Зилзила кўлами ва қурбонлар

    Зилзила маҳаллий вақт билан 1948 йил 5 октябрдан 6 октябрга ўтар кечаси юз берди. Унинг эпицентри Ашхобод шаҳрида 18 км чуқурликда бўлган эди. Етти сония давом этган ер қимирлашининг кучи 9-10 балл атрофида бўлди. Етти сония ичида бутун шаҳар вайрон бўлди. Зилзила нафақат Туркманистон, балки қўшни Эроннинг Дегрез шаҳрида ҳам сезилди ва 30 дан ортиқ қишлоқни вайрон қилди. Зилзила содир бўлган ҳудуд жуда кенг бўлиб, марказидан 25 км узоқликда ҳам сезиларли даражада из қолдирди. Шаҳарнинг шимоли-ғарбий ва жануби-шарқий ҳудудларида ер ёрилди ва уларнинг айримларининг кенглиги бир метргача борди.

    Зилзила оқибатида Ашхобод ва унга туташ қишлоқлар ҳам бутунлай вайрон бўлди, йўллар ва темир йўллар жиддий шикастланиб, ишдан чиқди. Моддий зарар эса 25 миллион долларни ташкил қилди. Зилзилагача Ашхобод майдони беш минг гектарни ташкил қилди ва унда 9 400 та турар жой бор эди. Уйларнинг аксарияти бир қаватли уйлардан иборат бўлиб, 2-3 қаватли уйларнинг сони эса 227 тани ташкил қилганди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Шаҳарда 240 та кўча бўлиб, 15 та шифохона, 19 та поликлиника, 5 та туғруқхона, 28 та боғча, 23 та мактаб, 16 та техникум, қишлоқ хўжалиги, педагогика ва тиббиёт институтлари бор эди. Шаҳардаги барча уй ва бинолар вайронага айланди ёки авария ҳолатига келиб қолди. 200 дан ортиқ ташкилот биноси зарарланди, харобалар остида 600 миллион рублга тенг маҳсулотлар нобуд бўлди.

    Шаҳар ташкил этилган 1881 йилда унинг аҳолиси 1200 киши бўлган бўлса, 1948 йил ўртасига келиб ҳарбийлар билан ҳисоблаганда 132 минг кишини ташкил қилар эди. Зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони борасида турли қарашлар мавжуд бўлиб, ХХ асрнинг 80 йилларигача уларнинг сони 10 минг нафар деб келтирилган. Манбалар ҳалок бўлган инсонлар сонини 110 мингдан 170 минггача деб келтиради.

    Бу рақамлар нафақат Ашхобод, балки қўшни шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси ҳисобига ҳам шундай кўринишга келган бўлиши мумкин. Статистика бошқармасининг 1948 йил 28 ноябрдаги ҳисоб-китобларига кўра, зилзиладан кейин шаҳар аҳолиси 66 739 кишини ташкил қилди. Бу йил бошидаги аҳолининг тенг ярми деганидир. Шундан 30 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлгани, 10 минг оғир яраланганлар эвакуация қилингани, 23 минг киши эса ўз хоҳиши билан чиқиб кетгани айтилади. Ушбу зилзила шаҳар тарихида ўзидан олдинги ва кейингилари орасида энг кучлиси ва вайронкорлиги билан ажралиб туради.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Вайроналарнинг сабаблари

    Зилзила оқибатида йўқотилган одамлар ва моддий капитал ҳисоблаб чиқилганидан кейин зилзиланинг вайроналикларга олиб келган сабаблари аниқлана бошланди ва қуйидаги асосий сабаблар келтирилди:
    1. Шаҳар ташкил этилган 1881 йилда қурилишлар жараёнида унинг сейсмик ҳолати ўрганилмаган эди. Ўша пайтларда Россия империясида бундай тадқиқотлар олиб борилмасди ва олдин юз берган зилзилалар ҳақида маълумотлар йўқ эди. Бундай тадқиқотлар ва маълумотлар СССР даврида ҳам йўқ эди. Фақатгина 1947 йилга келиб Г.П.Горшков бу ҳақда тўплаган маълумотларини тақдим қилди;
    2. Шаҳар ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини ўрганишда қилинган хатолар. Дастлабки бундай баҳолаш мезонлари кам сонли Туркманистон ва Эронда юз берган зилзилалар кучини ўрганиш натижаларига асосланди. Одатда кўрсаткичлар 2-3 баллга пасайтирилиб кўрсатилди.
    3. Шаҳар ҳудудини ривожлантиришда тупроқларнинг муҳандислик хусусиятлари, ҳудуднинг гидрологик шароитлари ва асосий тектоник сейсмоген иншоотларнинг қурилган майдонга нисбатан жойлашиши ҳисобга олинмаган эди.
    4. Шаҳарнинг интенсив ривожлантирилиши натижасида кўплаб объектларнинг ҳеч қандай ҳисоб-китобларсиз қурилиши;
    5. Иккинчи жаҳон уруши пайтида кўплаб саноат корхоналарининг шаҳарга кўчирилиши, аҳолининг кўчиб келиши оқибатида шаҳар тўлиб қолди. Бошқа турар жой қурилмади. Уруш йиллари ва 1948 йилгача мавжуд биноларда таъмирлаш ишлари олиб борилмади ва бу уларнинг заифлашувига олиб келди;
    6. Маҳаллий юқори сифатли қурилиш материаллари манбалари – металл, ёғоч, лой ва бошқаларнинг етишмаслиги сабабли маҳаллий материаллар – зилзилага чидамли бўлмаган синов учун сифатсиз қум ва лой ишлатилган. Темир-бетон қурилишлар эндигина бошланган эди. Шаҳардаги уйларнинг асосий қисми хом ғиштдан қурилган уйлар бўлган. Томлар эса лой билан сувалган ва ҳар йили қайтадан сувалиши натижасида қалинлиги ортиб борган. Зилзиладан кейин қулаган бундай томлар кўпчиликнинг ўлимига сабаб бўлган. Бундай уйлар зилзилага бардош бера олмас эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Хотира

    1949 йилдан бошлаб шаҳар қайта тикланди. 1995 йилга келиб 6 октябрь мамлакатда Хотира куни деб эълон қилинди ва ҳар йили шу санада табиий офат қурбонлари хотирланади. Бир пайтлар яраланганлар учун очилган шифохона жойлашган майдонда 1998 йилда зилзилани акс эттирувчи монумент ёдгорлиги қад кўтарди. Улкан бронза буқа шохларида бузилган Ер шарини, унинг устида эса бир она ўз боласини баланд кўтариб турибди. Ушбу мажмуадаги бола ҳайкали олтиндан ясалган бўлиб, у инсон ҳаётининг қиймати ҳеч нарсага тенг эмаслигини кўрсатади.

    Яна бир қизиқ факт, Туркманистоннинг ҳозирги президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг бобоси Бердимуҳамад Аннаев ҳам айнан ўша зилзила оқибатида ҳалок бўлган эди.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    05.10.2020, 08:12   Изоҳ (0)   58923
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Twitter Трампнинг коронавирусдан ўлишини тилаб ёзилган твитларни ўчиришни бошлайди

    05.10.2020, 07:53

    Қозоғистонга 6 октябрдан бошлаб коронавирус тест таҳлил маълумотномаси бўлмаган чет элликлар киритилмайди

    05.10.2020, 06:56

    Россияда май ойидан бери илк бор бир суткада 10 мингдан ортиқ кишида COVID-19 аниқланди

    04.10.2020, 23:41

    Озарбайжон президенти мамлакат армияси Жаброил шаҳрини қўлга киритганини эълон қилди. Арманистон буни инкор этмоқда

    04.10.2020, 23:20

    Арманистон ҳужуми оқибатида Озарбайжонда 22 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлгани, 3 та самолёт уриб туширилгани хабар қилинди

    04.10.2020, 21:20

    Эрдўғон Сурия шимолида янги ҳарбий операция бошлашга тайёрлигини билдирди

    04.10.2020, 20:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрдўғон Трампдан Ғазо гуманитар ёрдам марказларида аҳолига ўт очиш ҳолатларини тўхтатиш учун ёрдам сўради

    Дунё | 6 июл, 14:54

    Роналду Диогу Жотанинг дафн маросимида нега иштирок этмагани маълум бўлди

    Спорт | 6 июл, 14:44

    Али Хоманаий Исроил билан уруш бошланганидан буён илк бор омма олдида кўриниш берди

    Дунё | 6 июл, 13:55

    Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 6 июл, 13:54

    Ўзбекистонда банкларнинг автокредит ва микроқарзлар бўйича ўртача ставкалари очиқланди

    Ўзбекистон | 6 июл, 13:40

    ҲАМАС АҚШ таклиф этган сулҳ режасига ижобий жавоб берди

    Дунё | 6 июл, 12:15

    Тошкентда тез-тез кузатилаётган электр узилишлари бўйича изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 6 июл, 11:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.