Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов «Ростов»дан «Женоа» сафига ўтди. Италия клуби Шомуродов билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
«Спорт-Экспресс»нинг хабар қилишича, «Ростов» трансфердан 7,5 миллион евро ишлаб олган, шунингдек, Шомуродов маълум миқдорда гол урган тақдирда яна 1,5 миллион бонус пуллари назарда тутилган.
Хабарда айтилишича, унинг «Женоа»даги маоши йилига 1 миллион еврони ташкил қилади.
Маълумот учун, 25 ёшли футболчи «Машъал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланиб, «Бунёдкор» ва «Ростов» сафида ҳаракат қилган. Элдор ростовликлар жамоасида 2017 йилдан бери тўп тепиб келарди. Мазкур вақт мобайнида у 91 ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 12 та голли узатма амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)