Риминг «Рома» клуби Мадриднинг «Реал»идан ҳужумчи Борха Майораль трансферини эълон қилди.
Римликлар 23 ёшли футболчини икки йил муддатга ижарага олди. Ижара нархи 2 миллион еврони ташкил қилган. Ушбу мавсум давомида «бўрилар» испаниялик футболчини 15 миллион еврога, 2021/22 йилги мавсум давомида эса 20 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга. Агар «Рома» ушбу вариантлардан бирини қўлласа, Майораль билан 2025 йилнинг 30 июнигача амал қиладиган шартнома тузилади.
Борха «қироллик клуби» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Мадрид клуби таркибида у 33 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширган. Борха 2019/20 йилги мавсумни «Леванте» сафида ижарада ўтказди ва Ла Лиганинг 34 ўйинида 8 бор рақиблар дарвозасини ишғол этди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)