Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 4-турида «Челси» 3 октябрь, шанба куни «Кристал Пэлас»ни қабул қилди.
Учрашув майдон эгаларининг устунлигида бошланган бўлса ҳам танаффусга қадар ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда «кўклар» тўрт бор меҳмонлар дарвозасини аниқ нишонга олди.
50-дақиқада Бен Чилуэлл ҳисобни очган бўлса, орадан ўн дақиқа ўтиб, Курт Зума мезбонларнинг иккинчи голини урди. Учрашув якунланиши арафасида «Челси» иккита пенальти ишлаб олди. Уларни Жоржиньо голга айлантирган ҳолда ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Мазкур ғалабадан кейин Фрэнк Лэмпард шогирдларининг очколари 7 тага етди ва жамоа 4-ўринга кўтарилди. «Кристал Пэлас» (6) эса 8-поғонада бормоқда.
АПЛ
4-тур баҳси
3 октябрь, шанба
«Челси» — «Кристал Пэлас» 4:0
Голлар: 1:0 – 50 Чилуэлл, 2:0 – 66 Зума, 3:0 – 78, пенальти Жоржиньо, 4:0 – 82, пенальти Жоржиньо.«Челси»: Менди, Чилуэлл, Зума, Аспиликуэта, Тиаго Сильва, Жоржиньо, Ҳаверц, Канте (Ковачич, 83), Ҳадсон-Одои (Пулишич, 83), Абраҳам, Вернер.
«Кристал Пэлас»: Гуаита, Уорд, Сако, Митчелл, Куяте, Таунсенд, Эзе, Макартур (Ридевалд, 72), Маккарти (Миливоевич, 67), Заҳа, Айю.
Огоҳлантиришлар: Аспиликуэта (64), Канте (70).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)