Футбол бўйича Coca-Cola Суперлиганинг 18-турида «Насаф» 2 октябрь, жума куни «Машъал» жамоасини қабул қилди.
Учрашувнинг 2-дақиқасида қаршиликлар футболчиси Умар Эшмуродов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Орадан кўп ўтмай майдон эгалари пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди. 11 метрлик жарима зарбасини Ислом Кенжабоев голга айлантирди.
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Ҳусайн Норчаев «Насаф»ни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда «аждарлар» яна икки бор рақиб дарвозасига йўл топа олди.
53-дақиқада Бобур Абдухолиқов жамоасининг учинчи голини урди, орадан етти дақиқа ўтиб Бобур дублни расмийлаштириши мумкин эди. Бироқ футболчи пенальтидан унумли фойдалана олмади. 71-дақиқада Абдухолиқов ўз мақсадига етди ва ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Мазкур ғалабадан кейин «Насаф»нинг очколари 36 тага етди ва жамоа 3-ўринда бормоқда. «Машъал» (19) эса 10-поғонага жойлашган.
Coca-Cola Суперлига
18-тур баҳси
2 октябрь, жума
«Насаф» — «Машъал» 4:1
Голлар: 0:1 – 2, автогол Эшмуродов, 1:1 – 10, пенальти Кенжабоев, 2:1 – 42 Норчаев, 3:1 – 52 Абдухолиқов, 4:1 – 71 Абдухолиқов.«Насаф»: Абдувоҳид Неъматов, Ғолиб Ғайбуллаев, Дилшод Саитов, Бобур Абдухолиқов, Шароф Муҳитдинов, Ҳусайин Норчаев (Дилшод Раҳматуллаев, 69), Ислом Кенжабоев, Акмал Мозговой (Абубакризо Турдалиев, 88), Шерзод Насруллаев (Шоҳмалик Комилов, 81), Марко Станоевич (Муродбек Хўжамбердиев, 81), Умар Эшмуродов.
«Машъал»: Раҳимжон Давронов, Нажмиддин Нормуродов, Ифеани Ифеани, Шерзод Темиров (Сардорбек Эминов, 65), Элла Кен Арман (Никита Павленко, 46), Жамолиддин Убайдуллоев, Аббос Шодмонов, Сардор Абдураимов (Жаҳонгир Абдусаломов, 85), Сирожиддин Қўзиев (Сирожиддин Раҳматуллаев, 65), Самандар Шукуриллаев (Мўмин Мелиев, 65), Денис Василев.
Огоҳлантиришлар: Темиров (26), Шукуриллаев (61), Ғайбуллаев (85).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)