Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Борха Майораль фаолиятини Италияда давом эттиради.
Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, у сотиб олиш банди билан «Рома»га ижарага берилади.
Жамоалар ўртасида 23 ёшли испаниялик футболчи трансфери борасида келишувга эришилган.
Маълумот ўрнида, Борха «қироллик клуби» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2019/20 йилги мавсумда «Леванте» сафида ижарада ҳаракат қилди ва Ла Лиганинг 34 ўйинида 8 бор рақиблар дарвозасини ишғол этди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)