Италиянинг «Женоа» клубида COVID-19 коронавирусининг 15 та ҳолати аниқланди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди.

Фото: Twitter

Қайд этилишича, жамоанинг 11 нафар футболчиси — Франческо Кассата, Лукас Лерагер, Федерико Marketти, Филиппо Мелегони, Лука Пеллегрини, Маттиа Перин, Марко Пьяца, Иван Радованович, Лассе Шоне, Давиде Заппакоста ва Валон Беҳрами вирус юқтириб олган.

Шунингдек, клубнинг 4 нафар ходимининг ҳам коронавирус учун топширган тест натижаси ижобий натижа берган.

«Женоа» спорт директори Даниэле Фажиано жамоанинг А Сериядан ўрин олган «Торино»га қарши ўйинда иштирок эта олмаслигини маълум қилган.

Генуя клуби Италия чемпионатининг 2-туридан кейин 3 очко билан 13-поғонада бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Женоа» ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олмоқда.