«Барселона» ҳужумчиси Ансумане Фати Испания чемпионатининг 3-тури доирасида «Бетис»га қарши кечган учрашувнинг (4:0) энг яхши ўйинчисига топшириладиган совринни қабул қилолмади.
Гап шундаки, Ла Лига спиртли ичимликлар ишлаб чиқарадиган Budweiser билан ҳамкорлик қилади ва бу компания ҳар учрашувнинг энг яхши ўйинчисида соврин топширади. 17 ёшли футболчи ҳали вояга етмаганлиги сабаб ўйиннинг энг яхши футболчисига аталган совринни қабул қилиб ололмаган.
Фати мазкур баҳсда иккита гол урди ва битта пенальти ишлаб олди. Якунда учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида Хорди Альба эътироф этилган.
Фати «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. Ансу 2019/20 йилги мавсумда Ла Лигада 24 ўйин ўтказиб, 7 гол ва битта голли узатма муаллифига айланганди.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)