Озарбайжон футбол федерациялари ассоциацияси (ОФФА) 13 ёшли футболчи Шаҳриёр Гурбановнинг вафот этганини маълум қилди.
ОФФА сайтида таъкидланишича, Гурбанов 27 сентябрь куни Нафталан шаҳридаги отишмалар чоғида ҳалок бўлган. Футболчи маҳаллий УГИМ клубининг У-11 жамоасида тўп сурарди.
ОФФА бу борада ФИФА ва УЕФАга хат йўллади.
Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғда 27 сентябрь куни Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги жанговар ҳаракатлар қайтадан бошланган эди.
Мавзуга доир:
- Тоғли Қорабоғда яна жанг. Озарбайжон бир неча қишлоқ босиб олинганини маълум қилди, Арманистон эса ҳарбий ҳолат ва умуммиллий сафарбарлик эълон қилди
- Ўзбекистон ТИВ Озарбайжон ҳамда Арманистон ўртасидаги вазият кескинлашувига муносабат билдирди
- Арманистон ва Озарбайжон Қорабоғда юзлаб ҳарбийлар ҳалок бўлганини маълум қилди. Жанглар қайтадан бошланди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)