Осиё футбол Конфедерацияси (ОФК) матбуот хизмати Opta таҳлиллари асосида ОЧЛ 1/8 финал ўйинларининг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

Фото: ОФК

Ундан «Пахтакор»нинг икки футболчиси ўрин олди: Эрен Дердийок ва Сардор Собирхўжаев. Швейцариялик футболчи «Истиқлол»га қарши баҳсда гол муаллифига айланган бўлса, Собирхўжаев ўша учрашувда 70 маротаба муваффақиятли узатма амалга оширган.

Шунингдек, «Шабоб ал-Аҳли»нинг ўзбекистонлик легионери Азиз Ғаниев ҳам энг яхшилар қаторида қайд этилган.

ОЧЛнинг ҳафта ўйинчиси номига даъвогарлар рўйхати билан танишинг:

  • Иса Алкасир («Персеполис») — «Ас-Садд»га қарши ўйинда гол ва 10 та муваффақиятли узатма;
  • Эрен Дердийок («Пахтакор») — «Истиқлол»га қарши ўйинда гол ва 7 та муваффақиятли узатма;
  • Сардор Собирхўжаев («Пахтакор») — «Истиқлол»га қарши ўйинда 70 та муваффақиятли узатма;
  • Авад ал-Фараж («Ан-Насср») — «Ат-Товун»га қарши ўйинда 52 та муваффақиятли узатма;
  • Ҳамид Лак («Персеполис») — «Ас-Садд»га қарши ўйинда 3 та сейв ва 16 та муваффақиятли узатма;
  • Азизжон Ғаниев («Шабоб ал-Аҳли») — «Ал-Аҳли»га қарши ўйинда гол ва 83 та муваффақиятли узатма;
  • Абдулмажид ас-Сулайҳим («Ан-Насср») — «Ат-Товун»га қарши ўйинда 58 та муваффақиятли узатма;
  • Санти Касорла («Ас-Садд») — «Персеполис»га қарши ўйинда 64 та муваффақиятли узатма;

Айни вақтда ОФК расмий сайтида ҳафтанинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун сўровнома ўтказилмоқда.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!