«Ўзбекистон 24» телеканали бош муҳаррири Муҳаммаднозим Мавлонов 26 сентябрь куни вафот этди, деб хабар бермоқда «Xabar.uz».

Фото: «Xabar.uz»

Муҳаммаднозим Мавлонов 1964 йил 6 март куни Сурхондарё вилояти, Денов туманида туғилган.

Журналист узоқ йиллар «Ахборот» дирекциясида фаолият олиб борган ва турли мавзулардаги долзарб репортажлар тайёрлаган. 1999 йилда «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

Хабарда Муҳаммаднозим Мавлонов вафоти сабаби маълум қилинмаган.

Аввалроқ миллий телерадиокомпания тизимида бир неча йиллар сухандон сифатида фаолият юритган,«Ўзбекистон» телеканалидаги  «Ассалом Ўзбекистон», «Оҳанграбо» кўрсатувларини тайёрлаган  Шуҳрат Қаюмов 51 ёшида оламдан ўтгани хабар берилган эди.