Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Маълум қилинишича, бутун дунёда тарқалган пандемия шароитида Россия ва Қозоғистонда мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш бўйича Халқаро миграция ташкилотининг Марказий Осиё бўйича субминтақавий мувофиқлаштириш офиси билан келишувга эришилган. Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун 15 минг доллар миқдорида маблағ ажратилган.

Келишувга мувофиқ, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан 7 нафар қийин аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси чартер рейс орқали ватанга олиб келинди.

Таъкидланишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Халқаро миграция ташкилотининг Марказий Осиё бўйича субминтақавий мувофиқлаштириш офиси ва Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси кўмагида олиб келинган фуқаролар, асосан, касалманд, ҳомиладор ва боқувчисини йўқотганлар тоифасига киради.

Агентлик томонидан маълум қилинишича, яна 15 нафар ана шундай фуқароларни чартер рейс орқали Россия пойтахти Москва шаҳридан олиб келиш режалаштирилмоқда.

Аввалроқ Россиянинг Ростов вилоятида ватанга қайтаётган Ўзбекистон фуқароси поездга чиқишдан олдин вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди