Ўзбекистон халқ бахшиси Шомурод Маҳманов 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Дарё»га Чироқчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Собит Раимқулов маълум қилди.
Таъкидланишича, халқ бахшиси 1932 йил 3 март куни Чироқчи туманининг Араббанди қишлоғида таваллуд топган. 2000 йил «Ўзбекистон халқ бахшиси» унвони билан тақдирланган.
Собит Раимқуловнинг аниқлик киритишича, бахши Шомурод Маҳманов 24 сентябрь куни вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Намозов ва Ҳосила Раҳимова рэпертуаридаги «Гулдана» ва «Меҳкам чол» қўшиқлари Шомурод бахши томонидан яратилган ва куйланган.
Изоҳ (0)