Bentley маркасининг 100 йиллик юбилейи муносабати билан чекланган серияда тақдим этилган Блоwер моделлари ортидан компания ишқибозларидан бири Lego конструктори ёрдамида афсонавий моделнинг нусхасини яратди. Эркак пойга автомобилнинг митти нусхаси учун бир ярим йил вақт сарфлаган, деб ёзади Motor.

Фото: Lego Идеас

Дания компанияси Bentley Блоwер учун расмий жамланмани ҳали тақдим этмаган бўлса-да, ташаббускор эркак ўйинчоқ моделни Lego Technic линейкаси ёрдамида яратган. Муаллифнинг сўзларига кўра, лойиҳа Lego Идеас платформасида 10 минг обуначи йиғса, компания конструкторнинг оргинал жамланмасини ишлаб чиқариш имкониятини кўриб чиқади. Айни вақтда ўйинчоқ Блоwерънинг фолловерлари 6100 кишига етган.

Фото: Lego Идеас

Bentley Блоwерънинг ўйинчоқ нусхасидан рул механизми ҳам ўрин олган бўлиб, у оргинал автомобилнинг тизимига жуда ўхшаш. Моделнинг орқа дифференсиали ўйинчоқ двигатель билан шундай боғланганки, машина олдинга итарилганида моторнинг тирсаксимон вали айланади.

Фото: Lego Идеас

Лойиҳа муаллифининг айтишича, у мазкур ноёб моделни яратиш устида 2018 йили иш бошлаган. Энтузиаст 18 ой давомида афсонавий спорт автомобилининг аниқ нусхасини яратиш билан шуғулланган.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Honda маркаси Lego компанияси мутахассислари билан бирга конструктор ёрдамида Австралиядаги дунёга машҳур Моунт Панорама пойга трассасини яратган эди.

Фото: Lego Идеас

Фото: Lego Идеас

Фото: Lego Идеас

Фото: Lego Идеас

Фото: Lego Идеас

Фото: Lego Идеас

Фото: Lego Идеас