Америкалик сураткаш Брайант Нил Нью-Йоркда ташландиқ мактабни топиб олди. Бинода қалин чанг қатламлари остида ўнлаб ноёб автомобиллар сақланаётган бўлган, деб хабар беради Motor.
Сураткашнинг сўзларига кўра, таълим муассасаси 1913 йилда қурилган. Мактаб ХХ асрнинг 80 йилларига қадар фаолият кўрсатган. Бино ёпилганидан сўнг, ундан автомобиллар устахонаси сифатида фойдаланилган, муҳандислар бу ерда ноёб хот-родлар яратиш ва серияли автомобилларни тюнинг қилиш билан шуғулланган.
Бироқ устахона узоқ ишламаган. Бунга кўнгилсиз ҳодиса сабаб бўлган. Тюнинг қилинган автомобиллардан бирини ортиш вақтида фирма эгаси жиддий жароҳат олган бир неча йил давомида соғлиғини қайта тиклай олмаган. Флоридага кўчишга мажбур бўлган устахона эгаси бинони ичидаги машиналар билан ёпиб кетган.
Собиқ мактаб биносида «ўлиш» учун қолдирилган моделлар орасидан 2006 йилги Chrysler PT Cruiser, 1999 йилги Ford Mustang, 60 йил олдинги Cadillac Devilee, шунингдек, 72 йил аввал конвейрдан чиққан Mercury, ярим асрлик Chevrolet 210 ва 30 йилларнинг Ford Модель А хот-роди ўрин олган. Машиналарнинг аксариятини занг босган.
Аввалроқ АҚШдаги гаражларнинг биридан 40 йил ҳаракатсиз сақланган 5 та Alfa Romeo коллекцияси топилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)