• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ички туризмга рухсат бор, лекин сайёҳ йўқ». Туроператорлар карантин давридаги фаолияти ва муаммолари ҳақида

    Туризм йўналиши коронавирус пандемияси даврида нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда энг кўп зарар кўрган соҳалардан бири бўлди. Ўзбекистонда касалланиш билан боғлиқ биринчи ҳолат аниқланганидан сўнг, 16 мартдан хорижий давлатлар билан барча авиарейслар бекор қилинди.  Автотранспорт воситасида Ўзбекистонга кириш-чиқиш, доимий темир йўл қатнови ҳам тўхтатилди. Бош вазир ўринбосари ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, карантин даврида Ўзбекистонда туроператорларнинг 63 фоизи ва меҳмонхона ва хостелларнинг 81 фоизи ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган. Бу 250 минг нафар фуқаронинг даромадларига салбий таъсир кўрсатган.

    Бироқ 1 июндан бошлаб карантин чекловлари бўйича «яшил» ва «сариқ» деб белгиланган ҳудудларда ички туризмнинг амалга оширилишига рухсат берилди. Яна орадан кўп ўтмай 10 июлдан карантин қоидалари яна кучайтирилди.

    Хўш, карантин вақтида туризм соҳасида фаолият олиб борувчи тадбиркорлар инқироздан қутулиш учун қандай чоралар кўрди? Тегишли муассасалар томонидан уларга қандай имтиёз ва ёрдам кўрсатилди? 15 августдан бошлаб маҳаллий авиа ва темир йўл қатновлари йўлга қўйилгач, ички туризм қай даражада ривожланди? Мазкур саволларга жавоб олиш учун «Дарё» мухбири Бухоро ва Тошкентда фаолият олиб бораётган тур фирмаларининг раҳбарлари билан суҳбатлашди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бухородаги Аrt Travel туристлик фирмаси раҳбари Инобат Каримова:

    Иш штатларини қисқартиришга тўғри келди

    Хориждан сайёҳлар учун махсус автотранспортлар сотиб олгандик. Фаолиятимиз тўхтатилгандан сўнг қўшимча харажатлардан қутулиш учун ҳайдовчи, туроператор штатларини қисқартиришга тўғри келди. Қолганларга ўз ҳисобидан вақтинча таътиллар бердик. Лекин бутунлай бўшатиб юбормадик. Яхши мутахассисларимизга оз бўлса-да маош бериб, ушлаб турдик.

    Ички туризмга рухсат бор, лекин сайёҳ йўқ

    Ҳалиям иш тиклангани йўқ. Айниқса, хорижий фирмалар билан шартномаларимиз тўхтаб қолган. Ҳозирча фақат имкон борича ишлаяпмиз. Авваллари, асосан, хориждан Ўзбекистонга сайёҳларни олиб келиш билан шуғулланардик. Ҳозир эса фақат ички туризм бўйича қабул қиляпмиз. Асосан, «Етти пир» зиёратига, Шаҳрисабзга саёҳатлар ташкил қиляпмиз. Барча вилоятлар билан алоқамиз бор. Лекин. биласизми, ҳатто ички туризм ҳам унчалик яхши эмас. Тушунаман, пандемия бўлгани учунми, одамлар бирор жойга боришга қўрқяпти.

    Аввалги даромаднинг ҳатто 15 фоизини ҳам тополмаяпмиз

    Турфирмамиз 6 йилдан буён фаолият олиб бораётган бўлса, ҳозирги даромад билан солиштириб бўлмайди. Авваллари четдан сайёҳлар олиб келардик. Ички туризм бўйича ҳам катта-катта лойиҳаларни амалга оширардик. 2018 йили «Бухоро бўйлаб» саёҳат лойиҳасини ҳам ўзим бошлаган эдим. Ўшанда 10 мингга яқин одамга хизмат қилганмиз. Ҳозир эса аввалги даромадимизнинг ҳатто 15 фоизини ҳам тополмаяпмиз. 10 фоиз ёки ундан ҳам камроқ тушум бўляпти. Ҳозир пандемия. Туризм ёпилган.

    Давлатдан катта кредит олиб хориждан махсус автобуслар олиб келган эдик. Улар айнан сайёҳларга мўлжалланган транспортлар бўлгани учун Тошкент—Бухоро йўналишларига қўйиб бўлмайди. Ҳозирча фақат хориждан келган давлат делегацияларини олиб юриши учун ҳокимлик ва заводларга ижарага бериб, пул топяпмиз.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Юқоридаги фикрларни Тошкентда фаолият олиб бораётган Legend Avia Tour турфирмасининг иш бошқарувчиси Алмаз Файзуллаев ҳам тасдиқлади.

    15 нафар ишчимиз бор эди, ҳозир 3 киши ишлаяпмиз

    Карантин пайтида қўшимча харажатлардан қутулиш учун ҳеч қандай чора кўролмадик. Ишхоналар ёпилди — 6 ой давомида умуман ишламадик. Фақат чартер рейслар йўлга қўйилган пайтда рухсат берилган йўналишларгагина билетлар сотдик. Ишчи ўринларини қисқартиришга тўғри келди. Қолган ходимларимизга 30 фоиздан ойлигини бериб турдик. Умумий ҳисобда 15 нафар ходимимиз бор эди. Ҳозир эса 3 киши ишлаяпмиз.

    Ўзбекистон — «қизил ҳудуд»

    Турфирмамиз, асосан, Европага виза тайёрлаб, сайёҳларни жўнатиш билан шуғулланарди. Ўзбекистон ҳали «қизил ҳудуд» бўлгани учун Европа билан кирди-чиқди бўлгани йўқ. Иш учун очиқ, яъни иш жойининг махсус рухсатномаси билан Ўзбекистонга келиш мумкин, лекин сайёҳлар учун ҳали ёпиқ. Шунинг учун ишлар тўхтаб қолган. Ҳеч қандай туристлар йўқ. Ҳозирча сокинлик. Фақат авиакассамиз ишлаб турибди., билетлар сотяпмиз. Ҳозирча, асосан, ўзимизникилар билан ишлаяпмиз. Самарқанд, Бухорога турлар уюштиряпмиз. Даромадга келсак, тушум билан эмас, одам сони билан солиштирганда, авваллари бир ойда 300-400 нафар сайёҳ бўлган бўлса, ҳозир узоғи 10-20 нафар бўляпти холос.

    Фото: «Дарё»

    Президентнинг май ойида «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора тадбирлар тўғрисида»ги фармони имзоланган. Унга кўра Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган жойлаштириш воситалари, туроператорларига мақсадли фоизсиз ссудалар бериш кўзда тутилганди. «Дарё» суҳбатдоши бўлган тадбиркорлар ушбу имтиёздан фойдаландими? Уларга карантин пайтида мутасаддилар томонидан қандай ёрдам кўрсатилди?

    Туризм қўмитаси томонидан бизга ҳеч қандай ёрдам бўлгани йўқ. Уларнинг бизга ёрдам беришга имконияти ҳам йўқ, деб ўйлайман. Чунки авиарейслар очилмаса, бизга иш бўлмайди. Улар ҳам ҳеч нарса қилишолмайди. Тўғри, яқинда Президентнинг туроператорлари, турфирмалари ва меҳмонхоналарга ссудалар бериш бўйича фармони чиқди. Барча турфирмалари ҳужжат топшириб олишлари мумкин. Лекин суммасини ҳисоблаб кўрсак, максимум 5-6 миллион сўм, ҳатто 10 миллионга ҳам бормас экан. Бу ҳужжат тайёрлаш харажатларига ҳам етмайди. Бу сумма билан 2 ой ҳам ишчиларни ушлаб туриб бўлмайди. 50 миллион сўм берса экан, олиб ишчиларнинг ойликларини тўласак! Яна кафиллик, гаров ва бир йилдан кейин қайтариш шарти билан бериларкан. Хуллас, ҳеч қандай ҳужжат тайёрламадик.

    Ҳозир бизга муаммо бўлиб турган ҳолат бу — юқорида айтганимдек, давлатдан катта кредит олиб, хориждан махсус автобуслар олиб келгандик. Яқинда Президент қарори билан меҳмонхоналарнинг кредитлари 18 ойдан 24 ойгача узайтирилди. Лекин туркомпанияларники 6 ойдан ортиқ узайтирилмади. Шунда ҳам банкдагилар «6 ой кредитни тани тўхтатилган холос, фоизини тўлайсизлар» деяпти. Октябрдан 5 минг доллардан кредитимизни тўлашни бошлаймиз. Яна қўшимчасига фоизларини ҳам тўлашим керак. Лекин ишимиз ҳали тўлиқ йўлга қўйилмади. Шу ҳолат бизга катта муаммо бўлиб турибди.

    Инобат Каримова, Аrt Travel турфирмаси раҳбари

    Легенд Авиа Тоур турфирмасининг иш бошқарувчиси Алмаз Файзуллаев эса кредитларни 6 ойга тўхтатилиб турилганининг ўзи катта ёрдам бўлганлигини айтди. Бироқ ссудалар олиш учун ҳужжатлар тайёрласа-да, Туризм қўмитасидан ҳеч қандай ёрдам бўлмаганини таъкидлади.

    Биз Президент фармонида келтирилган мақсадли фоизсиз ссудаларнинг бериш тартиби ҳамда талабгорлар қайси мезонлар бўйича танлаб олинаётгани ҳақида билиш учун Туризм давлат қўмитасининг вакилига мурожаат қилдик.

    Президентнинг 2020 йил 28 майдаги 6002-сонли фармонига кўра жойлаштириш воситалари ва туроператорларга пандемия даврида ўз ходимларини иш ҳақини тўлаш орқали сақлаб туришлари учун мақсадли фоизсиз ссудалар берилмоқда. Ҳозирда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 июндаги «Мақсадли фоизсиз ссудалар ажратиш тартиби тўғрисида»ги низомига кўра махсус комиссия тузилган. Махсус комиссия таркибида Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг тегишли бошқармалари, Xусусий туризм ташкилотлари ассоциацияси, Меҳмонхоналар ассоциацияси вакиллари бор.

    Комиссия томонидан аризалар 5 иш кунида кўриб чиқилиб, 1 иш кунида ссуда бериш ёки ссуда беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Низом талабларига кўра туроператорлар ва оилавий меҳмон уйлари ариза бергунга қадар бир йил давомида фаолият юритган бўлиши керак.

    Ссуда бериш тўғрисида қабул қилинган қарорни олгандан кейин тадбиркорлар (жойлаштириш воситалари, туроператорлари, турфирмалари раҳбарлари) билан Туризм қўмитаси ўртасида 5 иш куни мобайнида тузилади. Шартнома тузилган кундан беш иш куни давомида суммани қайтариш шарти билан ссуда маблағлари молиялаштириб берилади.

    Маълумот ўрнида айтишим керакки, мақсадли фоизсиз ссудалар миқдори жойлаштириш воситалари (меҳмонхоналарга) ҳар бир ётоқ ўрни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари — 1 115 000 минг сўмдан берилади.

    Туроператорларга эса 2019 йил давомида олган иш ҳақининг ўртачасининг 3 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда берилади. Бундан ташқари, ссудани олгандан кейин ҳар бир ташкилот бир йил давомида фаолият юритиш мажбуриятини кафолатлайди. Шу кунга қадар жойлаштириш воситалари, туроператорларининг 57 тасига мақсадли фоизсиз ссудалар берилган. Низомга кўра, мақсадли фоизли ссудалар 2020 йилнинг 31 декабрга қадар бериш кўзда тутилган.

    Хуршид Мамасолиев, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Молия-иқтисодиёт бошқармасининг Молиявий таҳлил ва режалаштириш бўлими бошлиғи

    Бош вазир ўринбосари ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, 2019 йилда Ўзбекистонга 6,7 миллион турист ташриф буюрган. Мамлакатнинг экспортига қўшилган улуш миқдори 1,3 миллиард долларни ташкил қилган.

    2020 йилнинг январь—март ойларида туризм мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий фуқаролар сони 1,2 миллион кишини ташкил қилган. Мазкур кўрсаткич 2020 йилнинг 6 ойи давомида ҳам ўзгармаган.

    Бироқ Ўзбекистон 4 сентябрдан бешта давлат  — Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, БАА, Туркия билан халқаро авиапарвозларни йўлга қўйди. Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2020 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон барча халқаро авиа, темир йўл ва транспорт қатновларини тикланмоқда.  Қарорга кўра, сўнгги 14 кун давомида «яшил» давлатлар Хитой, Таиланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Финляндия, Латвия, Австрия ва Японияда бўлиб турган шахслар тўғридан-тўғри, «сариқ» ҳамда «қизил» давлатлардан кириб келаётган шахслар маълум бир шартлар билан (сўнгги 72 соат давомидаги коронавирусга ПЗР тести манфий натижалари тўғрисида маълумотнома тақдим этган ҳолда) Ўзбекистонга киритилади. Балки шундан кейин туризм яна қайта жонланиб, йўқотган харажатларини қисман бўлса-да қоплар? Ҳали буни вақт кўрсатади.

    Хонзодабегим Аъзамова 

    24.09.2020, 18:59   Изоҳ (0)   18714
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёлик сенатор туман кенгаши депутатини саводсизликда айблади

    24.09.2020, 18:36

    Ўзбекистонда 25 сентябрь куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?

    24.09.2020, 18:11

    Навоийлик фуқаро 19 ёшида туғилганлик ҳақида гувоҳнома олди

    24.09.2020, 17:35

    Ўзбекистонда март ойидан бери 640 мингга яқин карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланган

    24.09.2020, 16:56

    Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг коронавирусга чалиниш статистикаси яшириляптими? Нурмат Отабеков жавоб берди

    24.09.2020, 16:34

    Профессор Маърифат Ғаниева вафот этди

    24.09.2020, 16:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    NRG Янги Бахт: Light 3-босқичининг сотувлари бошланмоқда — автомобиль нархидаги хонадон!


    Xon Saroy: навбатдаги лойиҳа ўз эгаларига топширилмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    APEX INSURANCE саёҳат суғуртаси: дунёнинг исталган нуқтасида ишончли ҳамроҳингиз


    Havas Holding Малайзия компаниялари билан 200 млн доллардан ортиқ қийматдаги шартномаларни имзолади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Ўрта асрлардаги “киллерлар”: қўрқинчли суиқасдларни амалга оширган ҳашшошийларнинг сирли тарихи

    6 феврал, 17:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия 30 кунлик сулҳ учун шарт қўйди

    Дунё | 11 май, 17:35

    Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилиши мумкин

    Ўзбекистон | 11 май, 17:05

    “Бавария” “Реал” ҳамда “Барселона”нинг режаларини барбод қилиши мумкин

    Спорт | 11 май, 17:03

    Машҳур отасининг хоҳишига қарши чиққан, 3 фарзандли бўлса ҳам Анна Курниковага уйланмаган Энрике Иглесиас 50 ёшда

    Лайфстайл | 11 май, 16:35

    “Руслар ниҳоят ўйлай бошлашди” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 16:05

    АҚШ Украинага Патриот ракеталарини топширишини маъқуллади

    Дунё | 11 май, 15:30

    “Рома” ЕЧЛ учун тайёргарлик бошлади. Клуб ёзда кимларни харид қилмоқчи?

    Спорт | 11 май, 15:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.